BBC navigation

Тожикистон ҳукумати : "Бизда сиёсий маҳбуслар йўқ"

Сўнгги янгиланиш 22 январ 2013 - 14:02 GMT

Мухолифат Имомали Раҳмон яна бир бор рақибларсиз президентликка сайланишига шубҳа қилмайди.

Тожикистон Адлия вазири Рустам Менглиевнинг айтишича, мамлакатда сиёсий айбловлар билан қамалганлар йўқ.

Мамлакат ташқарисидаги мухолифатга биноан, жиноят қилишда айбланиб қамалган кўпгина маҳкумлар ўзларининг сиёсий қарашлари учун озодликдан маҳрум этилганлар.

Тожикистон социал демократик партиясининг етакчиларидан, ҳуқуқ фанлари доктори Шокиржон Ҳакимовга кўра, Тожикистонда сиёсий маҳкумлар қамоқдагиларнинг икки фозини ташкил қилади.

Бугунги ҳукуматдан норози кишилар сиёсий айблар билан эмас, кўпчилиги ўғирлик ва бошқа иқтисодий жиноятларда айбланиб қамоққа ташланган.

Жумладан, мамлакатнинг собиқ вазири Ёқуб Салимов ва мухолифатдаги Демократик партиянинг раҳбари Маҳмадрўзи Искандаровлар президент Имомали Раҳмонга ҳақиқий рақиб бўла олганликлари учун озодликдан маҳрум этилгани айтилади.

Ёқуб Салимов хоинликда айбланиб қамоқ жазосига ҳукм қилинган. Демократик партия раҳбари Маҳмадрўзи Искандаров эса терроризм айблари билан қамоққа ташланган. 2006 йил бир вақтлар президентга яқин бўлган Ғаффор Мирзоев президентни ағдариш ҳаракатларида айбланиб қамоққа олинади.

Тожикистондаги фуқаролар уруши йилларида дунёвий ҳукуматга қарши курашган исломий партия Президент Имомали Раҳмонни учинчи бор сайланиши олдидан сайловларнинг озод ва адолатли ўтиши эҳтимоли жуда паст эканини билдирган эди.

Шунингдек, ўшанда мухолифатдаги икки партия - Демократик ва Социал-демократик партиялар сайловларни бойкот қилишганди. Улар президентлик сайловларини ўтказишнинг ўзи ноқонуний эканини даъво қилишган.

Бўлажак сайловларда эса Президент Имомали Раҳмон тўртинчи бор ўз номзодини қўйишга қарор қилган.

Тожикистонда мустақил матбуот тобора турли тўсиқларга дуч келмоқда. Кузатувчилар буларнинг барчаси бўлажак президентлик сайлови олдидан кўрилаётган чоралар эканини айтишади.

Мухолиф кучлар Имомали Раҳмонни президентликка яна, тўртинчи бор номзодини илгари суриши ҳар қандай қонунларга зид эканини гапиришса, 2003 йил ўтказилган референдумга биноан жаноб Раҳмон расман 2020 йилгача президентликка сайланиш ҳуқуқига эга.

Азиз Ўқувчи!

Би-би-си Ўзбек хизмати Сизнинг фикр ва мулоҳазаларингизга ҳам ўрин беради.

Саҳифамиздаги ҳар бир хабар, аудио-видео материаллар, суратлар ва барча мавзуларга доир фикрларингизни махсус формадан фойдаланиб бизга йўллашингиз мумкин.
Шунингдек, uzbek@bbc.co.uk электрон почтамизга мактуб ёзинг. Биз ва дунё бўйлаб ўқувчиларимиз билан ўз ҳикояларингиз, суратлар ҳамда аудио-видео материалларингизни баҳам кўринг. Би-би-си мактубларни таҳрир қилиш ҳуқуқига эга.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.