BBC navigation

Олма ота шаҳри яқинида йўловчи учоғи ҳалокатга учраган

Сўнгги янгиланиш 29 январ 2013 - 17:40 GMT

Маҳаллий “Скат” авиаширкатига тегишли бўлган Bombardier Canadair Regional Jet - Challenger 200 бизнесс классдаги учоғида 20 киши атрофида одам бўлгани айтилмоқда.

Олинган илк маълумотларга кўра учоқ ичидаги барча йўловчи ва экипаж аъзолари ҳалок бўлган.

Ҳалокат Олма ота шаҳрига кираверишдаги Қизил ту поселкаси яқинида, Қулжин автотрассаси ёнида содир бўлган.

Кўкчатаувдан Олма отага учиб келаётган учоқ маҳаллий вақт билан соат 12:50 да Олма ота аэропортига қўниши керак бўлган.

Соат 14:00 тезкор ҳаракатланиш хизматига гувоҳлар қўнғироқ қилиб учоқ қулаб тушгани ҳақида хабар берган.

Воқеа жойи полиция томонидан ўраб олинган.

Фавқулотда ҳолат жойига прокуратура, қутқарув хизмати ва миллий хавфсизлик қўмитаси ходимлари етиб келишган.

Қозоғистонда бундан бир ой муқаддам 25 декабр куни Чимкент яқинида ҳарбий АН-72 учоғи ҳалокатга учраганди.

Учоқ бортида бўлган 27 кишининг ҳаммаси ҳалок бўлган.

Ўлганларнинг орасида Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси Чегара хизмати раҳбари Турганбек Стамбеков ҳам бор эди.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.