BBC navigation

Қирғизистонда "Ота Макон" партияси тарафдорлари намойиш ўтказишди

Сўнгги янгиланиш 13 феврал 2013 - 11:53 GMT

Намойишга икки мингга яқин киши йиғилган.

Бишкекнинг Ала-Тоо майдонида "Ота Макон" партиясининг кўп сонли тарафдорлари йиғилишган.

Намойиш Қирғизистон парламентига таъсир ўтказиш ниятида уюштирилган.

Бугун Қирғизистонда 2010 йил апрелидаги талончиликларни текшириш бўйича депутатлар комиссиясининг чиқарган хулосаси депутатлар томонидан муҳокама қилинади.

Комиссия Қирғизистон Миллий хавфсизлик қўмитасидаги изоляторда сақланган қатор маҳбусларнинг берган кўрсатмаларидан сўнг тузилган бўлиб, ҳибсдагилар "Ота Макон" партияси вакилларини Бакиев ва унинг атрофидагиларнинг мол-мулкини талон-тарож қилишда алоқадорлигидан гувоҳлик беришган.

Жумладан, партия раҳбари Омурбек Текебаев, Болот Шер, Туратбек Мадилбеков ва Райкан Тологановларни бу жиноятда айблашган.

Комиссия чиқарган хулосага кўра, Мадилбеков ва Тологанов талончиликда бевосита иштирок этган, Текебаев ва Шер жаноблари билвосита алоқадор бўлишлари мумкин.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилотларига биноан намойишда икки мингга яқин киши қатнашган. Уларнинг аксакрияти ёшлар бўлган.

Намойишчилар "Ота Макон- ҳақиқат", "Халққа ишонамиз","Бизнинг сиёсат-бу тўғрилик" каби шиорларни кўтариб олишган.

Намойиш сабабли автомобил йўл ҳаракати қисман чекланган. Оқ Уй олдига ўрнатилган саҳнада "Ота Макон" партияси тарафдорлари чиқиб 7 апрелда ҳукуматни қандай ағдаришгани ҳақида гапиришган.

"Ҳалок бўлган ёшлар ўзларига туҳмат, ёлғон гапларни ёғдиришлари учун курашмаган эдилар", дейишган улар.

Намойиш тинч ўтгани, лекин майдон милиция ходимлари билан ўраб олингани, хавфсизлик чоралари кучайтирилгани айтилади.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.