BBC navigation

Қирғизистон: 'йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ўта муҳим'

Сўнгги янгиланиш 19 феврал 2013 - 14:15 GMT

Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича бошқармасининг билдиришича, ҳар йили инсонлар умрига зомин бўлаётган мингдан ортиқ ҳалокатлар қайд этилади.

Мутахассисларга кўра, Қирғизистон йўл ҳалокатларида инсонлар ўлими бўйича нафақат собиқ Совет Иттифоқи ва Овроосиёда, балки дунёда ҳам олдинги ўринларни эгаллайди.

Ҳукумат расмийларига кўра, ўтган йилнинг илк олти ойида 2 мингга яқин йўл ҳалокатлари рўйхатга олинган.

Мазкур ҳодисалар оқибатида 330га яқин инсон, жумладан, 40дан ортиқ ёш бола нобуд бўлган.

Қирғизистондаги мазкур салбий кўрсаткичлар бундан олдинга қараганда 10 фоиз ўсиш бўлганини англатади.

Пойтахт Бишкекда ҳам йўл ҳаракати қоидаларини қўпол бузиш ҳоллари кенг учрайди.

Бунга сабаб ҳайдовчилар, умуман, фуқароларнинг бепарволиклари, қолаверса, шаҳар ҳокмияти ўз вазифасини етарлича адо эта олмаётгани, дея изоҳланади.

Йўл ҳаракати қонун-қоидаларини бузган ҳайдовчиларни ўз вақтида жаволаш, тартиб-интизомга риоя қилиш муҳитини яратиш ва умуман, Қирғизистон йўлларидаги вазиятни ижобий томонга ўзгартириш учун пойтахт Бишкек, Бишкек - Ўш ва Бишкек - Иссиқ-Кўл серқатнов йўлларида видеокамералар ўрнатишга қарор қилинган.

Ички ишлар вазирлигининг шу ташаббуси парламент тарафидан ҳам эътирозсиз дастаклаб чиққан.

-Бу борада Олий Кенгаш қарори лойиҳасини ҳам қабул қилдик, дейди парламент вакилларидан бири.

Видеокамералар ўрнатилганидан сўнг, тартибни бузган автомобиллар эгаларига жарима солиш тадбиқ этилиши айтилмоқда. Аммо, жарима тўлаш жараёнида порахўрлик ҳоллари ҳам рўй бериши эҳтимолидан хавотир билдирилади.

Оддий одамлар эса, йўл ҳаракатини тартибга олиш учун рулга ўтирадиган ҳар бир киши махсус мактаб кўриши ва тайёрлов машғулотларини ўташи муҳимлигини таъкидлашади.

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.