BBC navigation

Қозоғистонлик эколог фаол Нурлан Утеулиев ўлдирилган

Сўнгги янгиланиш 11 март 2013 - 17:02 GMT

Фаолларга кўра, Нурлан Утеулиевнинг ўлими унинг дарахтзорлар кесилишига қарши фаолияти билан боғлиқ.

Қозоғистоннинг Олма-ота шаҳри яқинидаги Тастибулақ посёлкасида истиқомат қилган эколог фаол Нурлан Утеулиев отиб ўлдирилган.

Олма-ота вилояти Ички ишлар департаментидан маълум қилишларича, кўкрагидан ўқотар қурол билан отиб ўлдирилган 38 ёшли Нурлан Утеулиевнинг жасади якшанба тунида Тастибулақ посёлкасида топилган.

Нурлан Утеулиев "Табиғат" Экологик ҳаракатининг аъзоси бўлган.

"Табиғат" фаоллари бир неча йилдан буён Олма-ота шаҳри атрофидаги дарахтзорлар кесилишига қарши курашиб келадилар.

Уларнинг айтишларича, Қозоғистоннинг иқтисодий пойтахти бўлган Олма-Ота яқинидаги Қорасой туманидаги бутазорларни кўпчилик даромадли ер участкалари деб билишади ва қўлга киритиш мақсадида дархтларни кесадилар.

"Табиғат" фаолларининг айтишларича, Нурлан Утеулиевнинг ўлими унинг дарахтзорлар кесилишига қарши кураши, эколог сифатидаги фаолияти билан боғлиқ.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.