BBC navigation

Жалолободда мухолифат тарафдорлари йиғилишди

Сўнгги янгиланиш 24 март 2013 - 14:34 GMT

Қирғизистондан олинган хабарларга кўра, Жалолободдаги республика қурултойи ўтаётган ипподромда 10 мингга яқин киши тўпланган.

Жалолободга келган расмийлар орасида депутат Аҳматбек Келдибеков, Равшан Жэнбеков, собиқ депутат Адахан Мадумаров кабилар, шунингдек барча вилоятлардан вакиллар бўлган.

Тўпланганлар қаршисида чиқиш қилган Азимбек Бекназаров кейинги пайтларда баҳсларга сабаб бўлган Қумтордаги вазият, ўтган икки инқилоб хулосалари ва отажуртчилар устидан чиқарилган маҳкама қарорини муҳокама қилишга чақирган.

Намойиш ташкилотчилари олдинроқ икки инқилоб натижалари ва Қирғизистондаги олтин конининг тақдири ҳақида сўз боришини маълум қилишган эди.

Сўнгра "Эл Уни" сиёсий ҳаракати 10 минг имзо тўплаб Юқори Кенгашга йўллаган.

Азимбек Бекназаров ўзининг меҳмон сифатида қурултойга таклиф этилганини айтган ва икки инқилоб қатнашчилари ҳам қатнашишини билдирган.

Қурултой ўтиши ҳақида ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотлари огоҳлантирилгани, шунингдек жамоат тартибини назорат қилиш учун 160 та милиция ходими ва 150 дуружиначилар жалб қилингани айтилади.

Мухолифатнинг "Эл Уни" ҳаракати ўтган йилнинг декабр ойида ташкил қилинган.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.