Тожик мухолифати раҳбарини экстрадиция қилиш борасида ҳукм чиқарилди

Жаноб Қувватов бир неча бор матбуотда Тожикистон ҳукуматига қарши кескин танқидлар билан чиққан
Image caption Жаноб Қувватов бир неча бор матбуотда Тожикистон ҳукуматига қарши кескин танқидлар билан чиққан

Дубай маҳкамаси Тожикистон таниқли мухолифатчиларидан бири Умарали Қувватовни экстрадиция қилиш борасида қарор қабул қилган.

Asia-Plus ахборот агентлиги Қувватовнинг ҳимоячисига таяниб хабар қилишича, маҳкама қарори тожик мухолифатчисини зудлик билан экстрадиция қилиниши лозимлигини англатмайди.

Ҳимоячи Николай Николаев маҳкама қарори ҳали "қўлига тегмаган"ини билдирган.

Умарали Қувватов расман тан олинмаган "24-гуруҳ" раҳбаридир.

46 ёшли Умарали Қувватов Интерпол тарафидан ўтган йилнинг декабрида Тожикистон ҳукумати сўрови билан қўлга олинганди.

Сўнгги икки йил Россияда яшаб келган мухолифатчи Москвадан Дубай орқали Брюсселга кетаётган бўлган.

Расмий Душанбе Қувватовни товламачиликка алоқадорликда айблайди.

Жаноб Қувватов бир неча бор матбуотда Тожикистон ҳукуматига қарши кескин танқидлар билан чиққан.

"24-гуруҳ" эса, Москвада ташкил этилган ва Умарали Қувватов ўзини гуруҳ раҳбари деб эълон қилганди.

Гуруҳ асосий мақсади мухолифат кучларини бирлаштириш ва Тожикистон президенти Имомали Раҳмон истеъфосига эришиш эканини айтганди.

Бунинг ортидан, Тожикистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Қувватов руҳий хасталиги борасида ҳам хабар тарқатган.

Умарали Қувватовнинг ўзи сиёсий важлар туфайли Тожикистонни тарк этгани ва қайтиб борса, ўз ҳаётига хавф борлигини таъкидлаган.

Бу мавзуда батафсилроқ