АҚШ: Марказий Осиё давлатлари террор таҳдиди кучайишидан хавотирда

"Ўз ҳудудларида йирик террорчилик хуружлари кузатилмаган эса-да, Марказий Осиёнинг беш давлати ҳукуматлари 2014 йил Афғонистондаги халқаро кучлар чиқиб кетганидан сўнг таҳдид кучайиши эҳтимоли хавотирга тушган", дейилади Қўшма Штатлар Давлат департаментининг янги ҳисоботида.

Давлат департаменти янги ҳисоботида террорчилик таҳдидига оид 2012 йилги вазиятга назар ташланади.

Ҳисоботда айтилишича, айрим Марказий Осиё давлатлари террор таҳдидини олдини олиш йўлидаги муайян чораларга қўл уришган.

Айрим ҳолатларда эса, терроризм ва сиёсий мухолифатни ё-да, ноанъанавий диний амалларни фарқлашдаги муваффақиятсизлик мазкур саъй-ҳаракатлар самарасини камайтиришга хизмат қилгани ҳам тилга олинади.

Ўзбекистон ҳақида гапириларкан, ҳукумат террор таҳдидини гиёҳванд моддалар ва зўравон экстремизмга қарши кураш билан бир қатордаги хавфсизлик билан боғлиқ 3 масаладан бири сифатида қайд этгани айтилади.

Айни пайтда Ўзбекистон ҳукумати ва АҚШнинг аксилтеррор мақсадлари ўхшашлиги, бироқ террорчиликка қарши саъй-ҳаракатларда фуқаролар ҳақ-ҳуқуқлари ва қонун устиворлигини ҳурмат қилмаслик усулини танлагани ҳам қўшимча қилинган.

Афғонистонга чегарадош Ўзбекистон ҳукумати 2014 йил АҚШ қўшинлари олиб чиқиб кетилиши билан террор таҳдиди кучайиши эҳтимолидан ташвишга тушган.

Аммо, ўзбек ҳукумати ўзининг Афғонистон билан чегарасини назорат қила олишига ишончи комиллиги, аммо қўшни давлатлар бу ишга нақадар қодирлигини савол остига олиши ҳам тилга олинади.

Ўзбекистон, айниқса, Тожикистон билан чегараси орқали экстремистлар сизиб ўтишлари эҳтимолидан билан боғлиқдир.

Ҳисоботда Тожикистон ҳақида гапириларкан, 2012 йил ҳукумат террорга қарши стратегиясидаги заиф нуқталарни мустаҳкамлашга диққат қаратгани ва аксилтеррор амалиётлари олиб боришга қодир эканини намойиш қилганини айтилган.

Бироқ, баъзи ҳолларда Тожикистон аксилтеррор сиёсати экстремист бўлмаган Исломий гуруҳларни ҳам нишонга олгани ҳам тилга олинган.

Ҳисоботда Қозоғистондаги вазият ҳам таҳлил қилинган. Унда айтилишича, қозоқ расмийлари ҳам зўравон экстремизмдан хавотирда бўлишган.

Қатор кичик кўламли портлашлар, қуролли ҳужумлар ва зўравон ақидапарастлар деб гумон қилинган шахслар ҳукуматни юқори даражада ҳушёр ҳолатда ушлаган.

Бироқ, террорчи гуруҳлар Қозоғистонда катта кўламли ҳужум амалга ошира олганлари йўқ.

Танқидчилар радикализмга қарши кўпда ўта қаттиққўл чоралар кўрилиши тескари натижа бериши мумкинлигидан огоҳлантиришади.

АҚШ Давлат департаменти чиқарган ҳисоботда айтилишича, 2012 йил Қозоғистон ҳукумати ҳам сиёсий мухолифат ва матбуотга қарши чекловларини зўравон экстремизм хавфи билан билан оқлашга уринган.

Бу мавзуда батафсилроқ

Алоқадор интернет саҳифалари

BBC ташқи интернет саҳифалар учун масъул эмас