Толибон гаровга олинган Қирғизистон фуқаросини озод этди

Афғонистон Толибони шу йил апрелидан буён ушлбу турган Қирғизистон фуқаросини қўйиб юборгани ҳақида хабар қилган.

21 апрел куни тикучар бузилиши сабабли Лўғар вилоятига қўнишга мажбур бўлган, бу ҳудудлар эса Толибон назоратидаги ҳудудлардир.

Тикучарда бўлган саккиз нафар Туркия фуқароси, бир Россия, бир Қирғизистон фуқароси ва Афғон таржимонни Толибон жангарилари қўлга олган эдилар.

Номаълум жойдан "Франс Пресс" ахборот агентлигига қўнғироқ қилган Толибон сўзчиси Забиҳуллоҳ Мужоҳиднинг айтишича, Қирғизистон ҳукуматига яхши ният белгиси сифатида қирғизистонлик озод қилинган.

Мужоҳид сўзларига кўра, "у Исломий мамлакатига исломий ва инсонпарварлик ишораси сифатида озод қилинган".

Жангарилар бундан олдин Туркия фуқароларини қўйиб юборган эдилар.

Толибон воизи айтишича, Россия фуқароси ва Афғон таржимон ҳамон тутқунликда ушлаб турилипти, улар сўроқ қилинаяпти.

"Франс Пресс"нинг нега Афғон қўйиб юборилмаётгани ҳақидаги саволига Забиҳуллоҳ Мужоҳид, унинг "жосуслик идораларига эҳтимолий алоқаси" ўрганилаяпти, деб айтган, лекин у қатл қилинмайди, деб қўшимча қилган.

Туркиянинг Афғонистонда 1800 ҳарбийси бор, аммо улар жанговор амалиётларда иштирок этмайдилар.

Қирғизистон Афғонистонга қўшин юбормаган, бироқ пойтахт Бишкекдаги "Манас" аэропорти Афғонистондаги Америка қўшинлари учун муҳим Транзит маркази ҳисобланади.