Владимир Путин Қозоғистонга сафар қилган

Президент Владимир Путин Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоевнинг туғилган куни билан шахсан табриклаш учун Остонага борган.

Бу борада РИА Новости агентлиги Путиннинг матбуот котибига иқтибосан хабар беради.

Россия Президентининг Қозоғистонга сафари расман билдирилмаган эди.

Матбуот воизи Дмитрий Песковнинг сўзларига кўра, икки давлат раҳбари орасида телефон суҳбати бўлиб ўтган.

Путин Қозоғистон президентига соғлик-омонлик, қозоқ халқига фаровонлик тилаган.

"Бу ташриф Қозоғистон президентини табриклаш, шунингдек икки томонлама муносабатлар борасида музокаралар ўтказишда учун яхши имконият бўлади", деган жаноб Песков.

Остонада учрашган президентлар икки давлат орасидаги ҳамкорликдан ташқари халқаро кучларнинг Афғонистондан қўшинларини олиб чиқиш билан боғлиқ минтақага доир масалаларни ҳам муҳокама қилишади.

"Бу муҳокама қилиб олинадиган жуда муҳим масала", деган жаноб Путин Назарбоевга.

6 июлда Қозоғистонда "Пойтахт куни" ҳам нишонланади ва мамлакатда уч кунлик оммавий сайиллар, фестиваллар, мушакбозликлар бўлиб ўтади.

73 ёшли Нурсултон Назарбоев 1991 йилдан буён Қозоғистон давлати раҳбари бўлиб, 2010 йил июнда унга "эл боши"мақоми берилганди.