Мухтор Аблязов Францияда қамоққа олинган

Image caption Аблязов Франсада қамоққа олинган

Ўзининг собиқ БТА банкидан 6 миллиард доллар ўмарган деган айб билан қидирувда бўлган Қозоқ олигархи Мухтор Аблязов чоршанба куни Франциянинг Канн шаҳри атрофида полиция тарафидан қўлга олинган.

Полициянинг билдиришича у Канн шаҳридан 8 километр шимолда жойлашган Муан-Сарту қишлоғида ушланган. Полициянинг билдиришича 1 август эрталаб маҳкаманинг бу ишни кўриб чиқиши мўлжалланган.

Аблязов ўтган йили Британия маҳкамаси тарафидан 22 ойга қамалиши ҳукмидан сўнг Британияни махфий равишда тарк этган эди.

Қозоғистоннинг энг бадавлат инсонларидан ҳисобланган Мухтор Аблязов 2009 йили ўз банкининг давлат тарафидан мусодара этилиши натижасида ўз юртидан қочган эди. 2011 йили Британия унга сиёсий қочқин мақомини берган эди.

Қозоғистон уни давлат маблағларини ўмаришда айблаб келади.

Аблязов бу айбловларни рад этиб, улар сиёсий тусга эга деб келади.

Бу йилнинг июн ойида унинг рафиқаси ҳамда 6 яшар қизи Италиядан Қозоқстонга депортация этилганида бу ҳодиса дунё матбуоти сарлавҳаларини қайта эгаллаган эди.