Хитой ва Марказий Осиёда ўта иссиқ ёз

Хитойнинг баъзи ҳудудларида жазирама иссиқ рекорд даражага кўтарилгани сабаб расмийлар биринчи бор "иссиқдан огоҳлик" вазиятини эълон қилдилар.

Шанхайнинг ўзида иссиқдан 10 киши вафот этгани маълум қилинган.

Шаҳар охирги 140 йил мобайнидаги энг иссиқ ҳараортани бошдан кечираётгани айтилган.

Маҳаллий журналистлар асфалтда гўшт пишириб, иссиқ ҳарортани намойиш қилганлар.

Шанхай телевидениесида кўрсатилган лавҳада журналистлар 10 дақиқа мобайнида бино ташқарисидаги мармар зинапояда гўшт пиширишга муваффақ бўлганлари тасвирланган.

Бунинг ортидан тамошабинлар балиқ ва бошқа маҳсулотларни ҳаво тиғида пиширишга ҳаракат қилганлари туширилган суратларни юбора бошлаганлар.

Мамлакат бўйлаб 9 вилоятда иссиқдан огоҳлик эълон қилинган.

Шанхай Метереологик Бюроси маълумолтларига кўра, охирги 24 кун мобайнида шаҳарда ҳаво даражаси мутассил равишда 35 дан юқори бўлган.

Расмийлар одамларни иложи борича кўчага чиқмасликка ва ўзларини салқин ушлашга даъват қилмоқдалар.

Марказий Осиёда ҳам ҳаво жуда иссиқ

Ўзбекистон Метерология Маркази ҳам август ойи бошларигача республика ҳудудида ҳарорат юқори бўлишини билдиришган.

Айни пайтда кундуз куни ҳаво ҳарорати 37-42, жанубий вилоятларда эса 43-45 даражагача кўтарилгани айтилмоқда.

Мутахассисларга кўра, Эрондан етиб келган иссиқ ҳаво оқими ҳаво ҳароратини рекорд даражага етказган.

Ўзбекистон Фавқуллода Ҳолатлар вазирлиги мобил телефонлар орқали хабарлар тарқатиб, куннинг энг иссиқ соатларида кўпроқ суюқлик ичиш, алкогол ичимликлар ва юқори калорияли овқатларни истеъмол қилмасликни тавсия бермоқда.

"Иссиқ соатларда сояда бўлишга ҳаркат қилинг. Енгил кийиниб, бош кийим ва қуёшга қарши кўзойнак тақиш, эшик-деразаларни ёпиш ва илиқ душ қабул қилиш тавсия қилинади", дейилади вазирлик тарқатган хабарларда.

Facebook ижтимоиий тармоғида кеча машинадаги ҳарорат ўлчагичларда ташқаридаги ҳарорат 50 даражани кўрсатган фотосуратлар чоп қилинган.

Қирғизистон пойтахти Бишкекда ҳам охирги бир неча кун мобайнида ҳаво ҳарорати 40 даража атрофида эканлиги айтилган.

Бу мавзуда батафсилроқ