Ўзбекистон Душанбедаги минтақавий сув муаммоларига бағишланган анжуманда иштирок этадими?

Тожикистон расмийларининг айтишларича, 20-21 август куни Душанбеда ўтказилиши режаланган минтақадаги сув тақсимоти муаммоларига бағишланган анжуманда Ўзбекистон иштирок этадими-йўқми ҳануз маълум эмас.

Бу борада Тожикистон Ташқи Ишлар вазирлигидан Хусров Нозири Душанбедаги матбуот анжуманида билдирди.

Жаноб Нозирининг айтишича, юқори даражадаги вакиллар иштирок этиши кутилган ушбу анжуманда ҳозирга қадар 52 мамлакат қатнашиш истагини билдирган.

Бундан ташқари БМТ дохил қатор халқаро ташкилотлар раҳбарлари ва юқори лавзимли вакиллари иштироки ҳам кутилмоқда.

Лекин қўшни Ўзбекистондан расмий вакиллар келишадими-йўқми ҳозирга қадар очиқланмаган.

Айни вақтда Ўзбекистондан мустақил мутахассис ва тадқиқотчилар иштирок этишлари айтилган.

Минтақадаги бошқа ҳамма давлатлар юқори даржадаги вакилларини анжуманга юборишлари ҳақида билдирганлар.

Таҳлилчиларга кўра, Тожикистон ушбу анжуманда ўз қўшнилари, жумладан Ўзбекистон билан муштарак сув захирларидан фойдаланиш йўлларини келишиб олиш ва қатор энергетика лойиҳаларига халқаро қўлловни олишга умид боғламоқда.

Лекин кўринишича, минтақадаги сув захирларининг энг йирик истеъмолчиси бўлган Ўзбекистон бу анжуманда расмий даражада иштирок этиш хоҳишига эга эмас.

Бу мавзуда батафсилроқ