Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Ўзбекистондаги қирғизларнинг кўчиши ҳақидаги хабар рад этилди

Image caption Қирғизистоннинг ўзида этник танглик ҳануз сақланиб қолаётгани айтилади

Қирғизистонда чоп этиладиган "Вечерний Бишкек" рўзномаси Ўзбекистонда яшайдиган этник қирғизлар, рўзнома таъбирича, ўзларининг тарихий ватанларига кўчиб ўтишда кўмак сўраб, қирғиз ҳукуматига мурожаат этгани ҳақида ёзган.

Хабарда номи тилга олинмаган ўзбекистонлик қирғизлар вакилининг амалда Ўзбекистонда 1 миллионга яқин қирғизлар истиқомат қилиши ҳақидаги сўзлари келтирилади.

Рўзнома қирғизларни Ўзбекистондан кўчиб кетишга нима мажбур қилаётгани ҳақида ҳеч нарса демаган.

2012 йил июнидаги этник зўравонликлар ортидан Қирғизистон жанубида яшовчи юз минглаб ўзбеклар Ўзбекистонга қочиб ўтишган, аммо кейинроқ ватанларига қайтишганди.

Би-би-си билан суҳбатда Ўзбекистондаги қирғиз миллий маданий маркази раҳбари Раҳматулло Жабборов қирғиз матбуотининг хабарини рад этди.