Олмаота шаҳрида оммавий тартибсизликлар юз берган

Image caption Олмаота шаҳрида оммавий тартибсизликлар юз берган

Қозоғистоннинг собиқ пойтахти Олмаотадан келаётган хабарларга кўра Prime Plaza савдо маркази ўнгида оммавий тартибсизликлар юз берган.

Ўнлаб одамлар бинога тош отишган.

Баъзи манбаларга кўра оммавий тартибсизлик Қозоқ поп-юлдузи Қайрат Нуртас концертига йиғилган минглаб томошабинлар тарафидан бошланган.

Машина ҳамда концерт саҳнаси ёқиб юборилганлиги айтилмоқда.

Тартибсизликлар давомида яраланганлар бор.

Майдонга полиция ҳамда махсус харбий қисмлар юборилган.

Булар қалқон, тўқмоқлар билан қуролланган.

Улар майдонни қуршаб Саин кўчаси ҳамда Райимбек шоҳкўчаларини тўсишган.

30га яқин инсон қамоққа олинган.

Полициянинг билдиришича вазият ҳозирда полиция назорати остидадир.