Хитой Президенти Ши Жинпинг Қирғизистонга етиб борди

Бишкек - Хитой раҳбарининг Марказий Осиё бўйлаб сафарида тўртинчи ва сўнгги манзил.

Бундан олдин Ши Жинпинг Туркманистон, Қозоғистон ва Ўзбекистонда бўлиб, давлатлар раҳбарлари билан музокаралар олиб борган.

Қирғизистон Президенти матбуот котиби Қодир Туктогуловнинг билдиришича, икки томонлама учрашувлар давомида 10га яқин ҳужжат имзоланиши режаланган.

Президент девонининг ташқи сиёсат бўйича қўмитаси Сапар Исаков эса, стратегик ҳамкорлик, энергетика ва нақлиёт каби қатор соҳаларда келишувларга эришиш кутилаётганини айтади.

Хитой раҳбари Марказий Осиёнинг бошқа давлатларида келишган лойиҳалар Қирғизистонда давом этади.

Масалан, туркман газини Хитойга етказиши мумкин бўлган қувурлар бошқа Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистондан ўтиши керак. Ва айни масала ҳам давлатлар раҳбарлари ўртасидаги музокаралар чоғи мубоҳаса этилади.

Қирғизистон Нақлиёт ва алоқа вазири ўринбосари Келдибек Ибраевга кўра, мамлакат шимоли ва жанубини бирлаштирувчи йўл қуриш бўйича ҳам битим ҳам имзоланиши мумкин.

Айни пайтда энергетика соҳасига катта миқдорда сармоялар ётқизиш ваъдалари ҳам олиниши мумкин.