Нурсултон Назарбоев ака-ука Кличко билан учрашди

Украиналик таниқли боксчилар, жаҳон чемпионлари Виталий ва Владимир Кличко Олмаотада ўтаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатининг финал ўйинларида фахрли меҳмон бўлишди.

Бокс мусобақасига ташриф буюрган Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев машҳур спортчилар билан учрашиб, уларга муваффақиятлар тилади.

Қозоғистон Президенти ўзининг соғлиги ҳақида тарқалган хабарларга қарши ўлароқ яхши кўриниши ва аъло кайфиятда эканлигини кўрсатиб, кечага кириб келган.

Меҳмонлар орасида шунингдек, оғир вазн бўйича россиялик боксчи Александр Поветкин ва Халқаро бокс ассоциацияси раҳбарлари ҳам бор эди.

Украиналик боксчилар спорт кечаси билан бирга, ўзлари бир пайтлар яшаган Қулон қишлоғи (Луговое) ни ҳам бориб кўришган.

Кличколарнинг отаси Қозоғистонда хизмат қилган пайтлари уларнинг оиласи Қулонда истиқомат қилган.

Виталий Кличко Қирғизистонда, Владимир Семипалатинскда туғилган.

Фурсатдан фойдаланган машҳур ака-укалар бокс мусобоқаси билан бирга, Луговое қишлоғида болаликлари ўтган уйда ҳам бўлишган.

Кличколарнинг Қозоғизстонга ташрифи бокс мухлислари катта қизиқиш билан қарши олинган.