Қозоғистон Ташқи Ишлар вазири: 'Мамлакатдаги исломий ақидапарастлик бизни ҳайратга солди'

Image caption жаноб Идрисовга кўра, мамлакатдаги исломий ақидапарстлик кўплар учун кутилмаган ҳол бўлди.

Лондонга икки кунлик ташриф билан келган Қозоғистон Ташқи Ишлар вазири Ерлан Идрисов мамлакатда бўй кўрсата бошлаган исломий ақидапарстлик кутилмаган ҳол бўлганлигини айтди.

Би-би-си томонидан, Сурияда Қозоғистонлик жиҳодчиларнинг пайдо бўлишига муносабати ҳақида сўралган вақти жаноб Идрисов бу ҳолат ҳамма учун ҳайратланарли бўлганлигини билдирди.

"Яқин-яқинларгача Қозоғистон диний ақидапрастликдан ҳоли мамлакат сифатида кўриларди", деди жаноб Идрисов.

Унга кўра, ҳозирда ушбу муаммонинг Қозиғистонда келиб чиқиши илдизларини топишга уринмоқдалар.

"Бу ҳаркатларга қўшилиб қолганлар бизнинг фуқароларимиз. Биз уларни жамиятга қайтариб, келажакда йўқотиб қўймаслигимизга ҳаракат қилмоқдамиз", деди Қозоғистон Ташқи Ишлар вазири.

Жаноб Идрисовнинг айтишича, Афғонистондан хорижий кучларнинг олиб чиқилишидан сўнг гиёҳванд моддалар ноқонуний савдоси миқёсининг ўсиши эҳтимоли ҳам хавотир уйғотмоқда.

"Бу савдо ҳозир ҳам кичик миқёсда эмас. Афсуски Марказий Осиё, жумаладан Қозоғистон гиёҳванд моддаларни ташиш йўлидаги транзит ҳудуддир. Шунинг учун биз қўшни мамлакатлар тегишли хизматлари билан ҳамкорлик қилиб бу савдони қисқартириш ва охир оқибат бутунлай йўқотиш йўлида ҳаракат қилмоқдамиз", деди Қозоғистон расмийси.

Жаноб Идрисов Қозоғистондаги инсон ҳуқуқлари вазияти абгорлашиб бораётгани ҳақида халқаро ташкилотлар ва ғарб раҳбарлари томонидан изҳор этилган хавотирларни асоссиз дея атади.

Унинг айтишича, Қозоғистондан ташқарида у ерда аслида нималар бўлаётгани ҳақида умуман хабарсиз бўлган аксарият ва вазият ҳақида нотўғри маълумотга эга бўлган озчилик бор.

"Ана шулар Қозоғистон ҳақида нотўғри тасаввурни уйғотмоқдалар. Бизнинг ғраб давлатлари билан ҳеч қандай муаммомиз йўқ. Биз тўлиқ демократик жамият бўлмасак ҳам, декморатик тизимини яратишга ҳаракат қилаётган давлатмиз", деди Қозиғистон Ташқи Ишлар вазири.

Бу мавзуда батафсилроқ