"Жалал-абад Тонги"нинг тили қайси имло қоидасига тўғри келади?

Image caption "Бундай зўрма-зўракилик қирғиз тилининг обрўсини кўтармайди", дейди жалолободлик зиёли.

Қирғизистон жанубидаги Жалолобод шаҳрида ўзбек тилида нашр этилувчи "Жалолобод Тонги" газетаси мамлакатдаги жойлар номларини қирғиз тилида ёза бошлагани маҳаллий аҳоли эътирозларини уйғотган.

Бош саҳифада "Жалолобод тонги" газетининг номи "Жалал-Абад тонги" деб ёзилган.

Унда чоп этилган мақолаларда жой номлари қирғизча ёзишга уринилиб, натижада хатоликлар юзага келган.

Жалолободлик ўзбекнинг айтишича, тилни бундай бузишдан мақсад нималигини билиш айни вазиятда мушкул.

"Бунинг сабабини сўрасангиз, сизни осонгина миллатчиликда айблашади. Аслида эса зўрма-зўраки қирғизлаштириш кетяпти. Ўзлари миллатчилик қилишяпти. Бу ҳеч бир тилга фойдаси йўқ, балки ўқувчиларни чалғитиши мумкин. Қирғиз тилининг обрўси ҳам ошмайди, аксинча путур етади. Аслида Ўзбек тилидаги газетада Жалолободни Жалал-Абад, Сузоқни Сузак, Кўк Ёнғоқни Кок-Жангак деб ўзгартирилиши юқорининг буйруғи бўлмаса, журналистлар бундай қилишмайди, деб ўйлайман", дейди у.

23 йил муқаддам таъсис этилган "Жалолобод Тонги" вилоят маъмуриятининг расмий нашри ҳисобланиб, асосан вилоят раҳбарияти бажараётган ишларни ёритиб келади.

Газета катта мухбири Раъно Мамитованинг Би-би-сига айтишича, жойлар номларининг қирғиз тилида ёзишга таҳририятни вилоят ҳокимлиги мажбурламоқда.

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Би-би-си рўзномада жойлар номларининг қирғизчалаштирилиши юзасидан изоҳ беришни сўраб, Жалолобод вилояти ҳокимлиги ижтимоий мониторинг бўлими бошлиғи Гулзот Асировага боғланди.

Асирова хоним вилоят маъмуриятига газета таҳририяти томонидан эътироз тушмаганини айтди.

Унга кўра, "Жалолобод тонги" газетасида жойлар номларининг қирғизча ёзилиши давлат тилига оид қонун талаблари асосида амалга оширилаётган эмиш.

Бу мавзуда батафсилроқ