Ворухга борадиган йӯллар ҳамон очилмаган

Тожикистоннинг Ворух анклави Қирғизистон ҳудуди ичкарисида жойлашган.
Image caption Тожикистоннинг Ворух анклави Қирғизистон ҳудуди ичкарисида жойлашган.

Тожикистоннинг Қирғизистон анклавидаги Ворух қишлоғи қирғизлар қамалида қолмоқда.

Суғд вилояти раиси биринчи ўринбосари Жумабой Сангиновнинг Би-би-си билан суҳбатда айтишича, мазкур муаммо ҳозирча ҳам икки томонлама музокаралар жараёнида ҳал бўлмаган.

Жаноб Сангиновга кўра, бугун Қирғизистон Бош вазири ӯринбосари Токон Мабидов Бодканд вилоятига келган ва юқори даражадаги музокиралар жараёнида Тожикистон ва Қирғизистон чегарасидаги мухолифатлар ҳал бӯлишига умид боғлайди.

Чегара минтақаларида яшовчи тожик ва қирғизлар орасидаги ихтилоф уч кун олдин Тожикистон ва Қирғизистон ҳудудларидаги уйлардаги ёнғин натижасида юзага келган ва икки томон ушбу ҳодисада бир-бирларини айблашган.

Қирғизлар ёнғинда айбдор шахслар қўлга олинган тақдирдагина Тожикистоннинг Исфара ва Қирғизистонинг Бодканд шаҳрига борадиган автомобил йўлини очишларни таъкидлашган.

Ҳозир тергов органлари ёнғин сабабларини ўрганишмоқда.

Мазкур ҳодиса Тожикистон ва Қирғизистон чегарасида кузатилаётган ягона можаро эмас. Жорий йилнинг апрел ойида айни Ворух ва Қирғизистонинг Оқсой яшовчилари орасида ҳам келишмовчиликлар юз берган.

Бунга Қирғизистоннинг чегарадаги баҳсли минтақасида автомобил йўл қурилиши туртки берган эди.

Ўшанда Қирғизистон томонидан 7 минг ва Тожикистон тарафдан эса, 4 минг атрофида одамлар тўпланишган, можаро йўл қурилиши тӯхталиши ортидан ҳал бўлганди.

Аммо, жорий йилнинг август ойида Исфара туманидаги Чоркўҳ қишлоғида бир оиланинг 5 аъзоси номаълум шахслар томонидан ўлдириб кетилганди.

Оиланинг ҳодисадан омон қолган келини қотиллар қирғиз ва рус тилида сўзлашишганини айтган ва бу ишда қирғиз тарафини айблаганди.

Кузатувчилар фикрича, икки давлат орасидаги баҳсли минтақалар тақдири ҳал бўлмаганлиги сабабли Тожикистон ва Қирғизистон чегарасида демаркатсия ишлари охирига етмаган ва бундай вазият тожик ва қирғизлар орасида ихтилофларга етакламоқда.

Расмий маълумотларга биноан, икки давлат орасидаги 970 чақиримлик чегарадан фақат 567 километр ва ё 59 фоизи демаркатсия бўлган.

Бу мавзуда батафсилроқ