Қирғиз ҳарбий машқларининг сўнгги можарога боғлиқлиги борми?

Фото муаллифлик ҳуқуқи b

Қирғизистон Мудофаа вазирлиги мамлакат жанубидаги Боткен вилоятида ҳарбий машқлар ўтказган.

Шу йилнинг 11 январ куни Қирғизистон ва Тожикистон чегара посбонлари ўртасида Исфара шаҳрига яқин ерда икки мамлакат чегарачилари ўртасида отишма юз бериб, иккала томондан ҳам чегарачилар жароҳатлангандилар.

Тортишув қирғиз томонидан қурилаётган йўл устидан келиб чиққан.

Иккала томон ҳам йўл ўтаётган ерни ўз ҳудуди, деб ҳисоблашларини билдириб келмоқдалар.

Тожикистон Мудофаа вазирлиги Боткен вилоятидаги ҳарбий-ўқув машқларини Қирғизистоннинг ички иши эканини айтган.

Вазирлик матбуот хизмати Қирғиз ҳарбийлари машғулотлари Тожикистон учун хавф солмаслигини айтган.

Марказий Осиё давлатлари орасидаги баҳсли чегара ҳудудларида вазият кескинлашуви тез-тез рўй бериб туради.

Бир неча ой аввал Ўзбекистон билан Қирғизистон чегара ҳудудидаги ретранслятор станция юзасидан тортишув юз берганди, 2013 йил январида эса Сўх анклави яқинида ўрнатилаётган симёғочлар туфайли келишмовчилик келиб чиққан эди.

Бу галги вазият аввалгиларидан нақадар жиддий?

Фото муаллифлик ҳуқуқи b

Би-би-си ушбу савол билан Халқаро Инқироз гуруҳининг Бишкекдаги вакиласи Диедре Тайнен билан боғланди, дастлаб Қирғиз томонининг ҳарбий машқлар аввалдан режалаштирилганди, деган баёноти қанчалар ишонарли, деб сўради.

Диедре Тайнен: Бугун Қирғиз расмийлари ҳарбий машқлар аввалдан режаланганлигини таъкидлашмоқда. Лекин матбуот ва баъзи бошқа доираларда бу машқларнинг ўтказилиш вақти шунчаки тасодифий тўғри келиб қолганлигига албатта шубҳа билан қарамоқдалар. Қирғиз ҳарбийларига кўра, машқлардан мақсад, ҳарбийлар ва бўлинмаларнинг ҳарбий амаллар ўтказиш малакасини оширишдир. Бу машқлар Қирғизистон анчадан бери ўтказмаган миқёсда ўтказилган. Шунинг учун машқалр йиллик режага мувофиқ ўтказилган бўлса ҳам, унинг миқёси ва иштирок этган ҳарбийлар сони нуқтаи назаридан бу чегарадаги охирги можарога жавобан қилинган амал эканлиги ҳақидаги тахминларга етаклайди.

Би-би-си: Баҳсли чегара ҳудудлари кўп бўлган Марказий Осиё давлатлари ўртасида тортишувлар тез-тез юз бериб туради, лекин бу галгиси анчайин жиддийга ўхшаб кўринади, шундай эмасми?

Фото муаллифлик ҳуқуқи BBC World Service

Диедре Тайнен: Ҳа, бу галгисининг анчайин жиддийга айланиб кетиш эҳтимоли каттароқ эди. Иккала томондан можарода аралашганларга назар ташлсангиз, бевосита чегара қўшинлар аскарлари тўқнашишган. Қирғиз томонига кўра, бу каби ҳодисани умуман кутмаганлар. Тожик томони шу вақтгача Қирғиз-Тожик чегарасида кўрилмаган даражада куч намойиш қилишга, гранатомётларни ишга солишга ва Қирғиз томонидан кичик станцияни эгаллаб олишга муваффақ бўлган. Қирғиз томони бу каби ҳужум аввалдан режалаштирилганлигига ишонади. Бунга жавобан Қирғиз томони чегарани ёпиб қўйган. Натижада ижтимоий танглик кучаймоқда. Тожикистон ҳудудидаги аҳоли Қирғиз томони билан савдога деярли қарам. Бошқа томондан Тожикистон томонидаги бозорга қарам бўлган Қирғиз бизнеслари ҳам талайгина. Агарда бу вазият давом этса, албатта тангликнинг янада кучайишини кутиш мумкин.

Би-би-си: Марказий Осиё давлатлари мустақиликка эришганига 20 йилдан орди, нима учун шу вақтгача чегара муаммолари ечилмаган, бу масалани мушкуллаштираётган омиллар нима?

Диедре Тайнен: Бунинг қатор омиллари бор. Асл хариталар нусхалари ҳамиша ҳам топилавермайди ва ҳозирда чегара чизиғи қаердан ўтиши кераклиги ҳақида ҳамиша ҳам келишувга эришиш осон эмас. Маҳаллий аҳоли таркибининг ўзгараётгани масаласи ҳам бор. Бир вақтлар асосий аҳолиси қирғизлар бўлган баъзи қишлоқларда ҳозирда асосан тожиклар яшашади. Бундан ташқари энг асосий омиллардан бири чегараларни делимитация қилишнинг фаол жараёни йўқ. Чегара оша савдо ва баъзи ҳолларда чегара оша ноқонуний савдодан фойда кўраётган жиноий доиралар бор. Чегаранинг иккала томонида ҳам бу каби ноқонуний савдодан манфаатдорлар бор. Буларнинг ҳаммаси баҳсли чегара ҳудудларининг бугунги кунда ҳам мавжудлигининг омилларидир.