Қирғизистон ўнгидаги танлов: Божхона Иттифоқи

Image caption Дўрдой бозоридаги савдогарлар Қирғизистоннинг Божхона Иттифоқига аъзо бўлиб киришини олқишламайдилар.

Қирғизистон Россия етакчилигидаги Божхона Иттифоқига аъзи бўлишни истайди. Лекин бу аъзоликнинг ўзига яраша хавфлари ҳам бор.

Аммо Украинадаги каби Россия билан яқинроқ алоқаларга қарши кенг норозилик Қирғизистонда мавжуд эмас.

Бишкекдаги Дўрдой бозори бутун Марказий Осиё бўйлаб энг йирик улгуржи савдо маркази ҳисобланади. Бозор деярли шаҳар ичидаги шаҳардек. Юк машинларининг темир контейнерларидан ташкил топган ҳисобсиз тор йўлаклар ора ҳатто маҳаллий аҳоли вакиллари йўқолиб қолишлари мумкин.

Дўрдойда савдо Хитой билан имтиёзли солиқ тизими туфайли гуллаб-яшнаган. Қирғиз савдогарлари Ўримчи, Пекин ва бошқа Хитой шаҳарларидан олиб келган молларини Россия, Қирғизистон ва бошқа қўшни мамлакатлардан келган савдогарларга кўтарасига сотадилар.

Божхона Хизмати маълумотларига кўра, ҳозирда Қирғизистон импортининг деярли чорак қисми Хитойдан келади.

Лекин Хитойдан келтирилаётган арзон моллар савдоси эндиликда хавф остида - Россия еткачилигидаги Божхона Иттифоқига қўшилиш унга аъзо бўлмаган мамлакатлар, жумладан Хитой билан ҳам солиқларнинг оширилишини ангалатади.

Ҳозирда Хитой билан божхона солиқлари деярли нол фоиз эканлиги назарда тутилса, бу ўзгаришнинг таъсири катта бўлиши эҳтимоли катта.

"Бу биз учун яхши бўлмайди, деб ўйлайман", дейди Дўрдойдаги дўкон соҳибаларидан бири Ирина. "Улуржи молларимиз мижозлари келмай қўядилар. Одамлар дўкон ва контейнерларини ёпишга мажбур бўладилар"

Ҳозирда Божхона Иттифоқига уч мамлакат аъзо: Россия, Белорус ва Қозоғистон. Иттифоқни ташкил қилиш ғояси жўн: божхона тўсиқлари бўлмаган умумий бозорни яратиш.

Бир қарашда Иттифоққа аъзо бўлиш қирғизистонлик ишлаб чиқарувчилар учун аъзо давлатлар бозорларида кенг имкониятларни ангалатади.

Лекин бу каби аъзоликнинг хавфли томони ҳам бор.

Image caption Қирғизистон Енгил Саноати иккала ҳолатда ҳам зарар кўриши мумкин.

Жаҳон Банки тахминларига кўра, бугунги кунда Дўрдойда 100 мингдан ортиқ киши ишлайди. Солиқ тизими ўзгарса, бу 100 минг кишига таъсир кўрсатиши мумкин.

Лекин бу каби таъсир нафақат савдограларга бўлади. Хитойдан келтириладиган молларга асосланган саноат соҳаларида ишловчилар ҳам ишларини йўқотишлари мумкин.

500 га яқин маҳсулот нархи ошиши мумкин, қашшоқлик даражаси ўсиши эҳтимоли бор.

Лекин Қирғизистон Иқтисод вазири Темир Сариевга кўра, ҳар қандай салбий таъсир вақтинча бўлади ва уч йилдан кейин йўқолади.

Қирғизистонга келитиралиган маҳсулотларнинг учдан бир қисми Россиядан келади. Нефт, ёғоч, ун, кўмир ва баъзи бошқа маҳсулотлар фақатгина Божхона Иттифоқига аъзо бўлган мамлакатлардан келтирилади.

"Биз бир-биримиз билан яқиндан боғланганмиз. Агарда улар билан эркин савдо учун асос яратмасак, келажакда бизнес юритиш учун мушкулликларга юз тутишимиз мумкин", дейди жаноб Сариев.

Мутахассилар ҳам Божхона Иттифоқига қўшилмаслик салбий оқибатларга эга бўлиши мумкинлигини тан оладилар. Кийим-кечак ишлаб чиқариш саноати иккала ҳолда ҳам ёмон аҳволда қолиши айтилмоқда.

"Агар биз Божхона Иттифоқига қўшилмасак, улар бизнинг маҳсулотлар учун божхона солиқларини кўтарадилар", дейди Енгил Саноат Ассоциациясидан Фарҳод Тологонов. "Бизнинг асосий бозоримиз улар билан ва маҳсулотимизнинг 90 фоизини уларга экспорт қилар эканмиз бу ҳолат бизлар учун яхши бўлмайди".

Лекин унга кўра, мамлакат енгил саноати Иттифоқдан ташқарида бўлган мамлакатлардан олиб келинган текстил ва ускуналарга қарам бўлгани учун маҳсулот таннархи ошиши ҳам деярли муқаррар.

Натижада Россиялик ишлаб чиқарувчилар билан рақобатга дош беролмай қолиб, у ердаги бозордан воз кечишга тўғри келиши мумкин.

Енгил Саноат Қирғизистон йиллик солиқ тушумининг 7 фоизини ташкил қилади ва мамлакат бундан осонлик билан воз кеча олмайди.

Ўтиш даври

Қирғиз ҳукумати ўнгида турган хавфларни англаб етган ва шунинг учун Иттифоққа қўшилиш даврида имтиёзларни талаб қилмоқда.

"Бизга ўтиш даври керак. Ана шу даврда солиқларни босқичма-босқич кўтариб борамиз", дейди Иқтисод вазири Темир Сариев.

Қирғизистон, шунингдек, зарар кўриши мумкин бўлган саноатлар ва ишларини йўқотганларга кўмак бериш учун махсус жамғарма ташкил этилишини сўрамоқда.

Қирғизистон бундан ташқари чегара-текширув нуқталарини жиҳозлаш ва Дўрдой каби йирик бозорларни "эркин савдо зонаси", дея эълон қилишда ёрдам берилишини истайди.

Лекин ўтган йили декабр ойидаги учрашувда Божхона Иттифоқига аъзо давлатлар раҳбарлари Қирғизистон ҳеч қандай имтиёзларга эга бўлмаслигини айтгандилар.

Агарда улар Қирғизистон талабларига рози бўлмасалар, "бу фожеа бўлади", дейди жаноб Сариев.

Қирғизистон ва Россия аллақачон Жаҳон Савдо Ташкилотига аъзолар. Қозоғистон эса энди аъзо бўлиб кирмоқчи. Ана шу ҳолат расмийларга солиқлар аста-секин "юмшаши"га умид туғдирмоқда.

Лекин солиқ тарифларининг ўзгарши нафақат бизнес доираларини хавотирга солмоқда.

"Божхона Иттифоқи бизнинг қонунчиликнинг ўзгариши, баъзи битим ва протоколларга имзо чекшимизни ҳам талаб қилмоқда. Иттифоқда қонун-қоидалар анчайин қатъийроқ. Санитария, ветеренария, техник соҳадаги талаблар анчайин кучли. Баъзи ҳолларда бу талаблар соҳани анчайин ташкиллаштирилган даржага кўтаради, лекин бошқа ҳолларда бизнес ўсиши йўлида тўсиқ бўлиши мумкин", дейди бизнес таҳлилчи Азамат Акелеев.

Бундан ташқари Қирғизистон янги лабараториялар ташкил этиб, барча маҳсулотлар Божхона Иттифоқи стандартларига мос келишини таъминлаш учун такрор-такрор текширувлардан ўтказиши керак бўлади.

Баъзи бизнеслар учун бу жараён ўта қимматга тушиши мумкин.

Россияга қарамлик

Таҳлилчилар Қирғизистон Иттифоққа аъзо бўлиб кириб, Россияга янада кўпроқ қарам бўлиб қолиши мумкин демоқдалар.

Бишкек Бизнес Клуби директори Эсен Жумановнинг айтишича, Россия энрегия соҳаси каби соҳаларда босим ўтказиб, муайян қарорларни эришишга муваффақ бўлиши мумкин.

Масалан келажакда Россия Украина билан келишмовчиликка бориб, яқинда кузатилганидек, дейлик, қандолат маҳсулотларини тақиқлаб қўйса, Қирғизистон ҳам ҳудди шундай қилишга мажбур бўлади.

Марказий Осиё Америка Университетидан таҳлилчи Медет Тулегеновнинг айтишича, иқтисодий жиҳатдан Қирғизистон Россия учун қизиқ эмас.

"Божхона Иттифоқига мамлакатларни жалб қилиш Москванинг таъсир доирасини кенгайтиришни англатади", дейди Медет Тулегенов.

Лекин Иқтисод вазири Россия Қирғизистонга босим ўтказаётганлигини рад этади.

"Биз мустақил давлатмиз ва сиёсатимизни ўз манфаатлармиздан келиб чиқиб белгилаймиз", дейди Темир Сариев.

Алал оқибат Қирғизистоннинг танлови чекланган.

Украиндаги каби Божхона Иттифоқига қўшилиш хабари кенг норозиликларни келтириб чиқаргани йўқ ва Қирғизистоннинг Оврўпо Иттифоқига қўшилиш имкони ҳам йўқ.

Россиядан юз ўгиришнинг оқибатлари эса Божхона Иттифоқига қўшилиш даражасида оғриқли бўлиши мумкин.