'Тинч намойишчиларни отиб кейин 'террорчига' айлантираяптилар'

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP

Шинжон Уйғуристонининг Оқсув шаҳрида 12 инсон ҳалок бўлгани ҳақида Хитой матбуоти хабар тарқатган.

Ҳодиса 24 январ, жума куни рўй берган.

Шинжоннинг Оқсувида нималар бўлмоқда?

Хитой матбуоти маҳаллий полицияга иқтибосан хабар тарқатишича, жума кунги ҳодиса аввалдан ташкиллаштирилган террорчилик хуружи бўлган.

Оқсувдаги сартарошхона ва бозорда портлаш рўй бергани, шундан сўнг полиция олти шахсни отиб ўлдиргани ҳақида хабар қилинган.

Яна олти шахснинг портлашлар қурбонлари экани айтилади.

Бироқ Жаҳон Уйғурлари Конгресси сўзчиси Дилшод Роҳат айтишича, сартарошхона фоҳишахона ёнида жойлашган.

Ва бу фоҳишахонада юз бераётган кўп бузғунчиликлар маҳаллий Уйғурларнинг ғазабини қўзғатган.

Жума намозидан чиққан мусулмонлар бозорда сўйилган чўчқа гўштлари осилиб, ҳамма томонни чўчқа гўшти ҳиди босиб кетганидан ҳам ғазабланганлар.

Фоҳишахонани ёпишни талаб қилиб, аксар мусулмонлар яшайдиган шаҳар бозоридаги чўчқа гўштларидан норозилик билдирган одамларга қарата автоматлардан ўқ узилган, кейин уларга "террорчи" ёрлиғини ёпиштирмоқдалар, дейди Жаҳон Уйғурлари Конгрессидан Дилшод Роҳат.

Дилшод Роҳат айтишича, Шинжон Уйғуристонида янги 2014 йил бошлангандан буён мусулмон Уйғур эркак кўчага чиқса, камида 4-5 марта текширилади.

Аёлларнинг узун либосларда юришларига қаршилик кўрсатилмоқда, соқол қўйган эркакларга босим ўтказилаяпти.

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Бу мавзуда батафсилроқ