Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Украина инқирози: Майдон Януковичнинг "Андижони"ми?

Украинада бир неча ойдан буён давом этаётган сиёсий инқироз қуролли тўқнашувларга айланиб кетган.

Ўнлаб инсонлар ҳалок бўлган.

Ҳукумат ва мухолифат қон тўкилишида бир-бирини айбламоқда.

Қўшма Штатлар ҳаддан ташқари куч ишлатишнинг оқибатлари ҳақида огоҳлантирган, Оврўпо Иттифоқи эса Янукович ҳукуматига қарши жазо чораларини муҳокама қилмоқда.

Худди 2005 йил 13 майида Андижонда юзлаб намойишчиларнинг ўққа тутилишидан кейин бўлгани каби.

Киевдаги воқеалар минтақада қандай акс-садо бермоқда, Украинани олдинда нималар кутаётир?.

Би-би-си АҚШдан сиёсатшунос Тошпўлат Йўлдошев, Москвадан ҳуқуқ фаоли Баҳром Ҳамроев ҳамда Тошкентдан мухолифат фаоли Дилором Исҳоқоваларни суҳбатга тортган.