Қозоғистонда юз берган автоҳалокатда 9 киши ҳалок бўлган

Қозоғистон расмийларига кўра, Олмаота-Тошкент катта йўлининг Жамбил вилояти ҳудудида содир бўлган автоҳалокатда 9 киши ўлган, 11 нафари жароҳат олган.

Хабарларга кўра, автобус ва микроавтобус тўқнашиб кетиши оқибатида бир машина ҳайдовчиси ва 8 киши воқеа жойида кўз юмган.

Ҳалок бўлганларнинг биттаси ўзбекистонлик, қолганлари Қирғизистон фуқаролари эканлиги айтилмоқда.

Ҳодиса юзасидан суриштирув ишлари бошланган.

Бу мавзуда батафсилроқ