Қамоқдаги Тожик мухолифати раҳбарининг ҳимоячиси қўлга олинган

Фото муаллифлик ҳуқуқи BBC World Service
Image caption Мухолифат етакчиси Зайд Саидов 26 йиллик қамоқ жазосига ҳукм этилганди.

Пойтахт Душанбеда ҳозир узоқ муддатли қамоқ жазосини ўтаётган мухолифат лидерларидан Зайд Саидовнинг ҳимоячиларидан бири қўлга олинган.

Ҳамкасбларига кўра, ҳодиса кеча пайшанба куни юз берган.

Уларнинг айтишларича, Тожикистон Коррупцияга қарши кураш ходимлари томонидан ҳибсга олинган Фахриддин Зокировга аллақачон "қаллоблик" айби билан жиноий иш ҳам очилган.

Тожикистонлик таниқли бизнесменлардан бири бўлган Зайд Саидовнинг ўзи эса, янги мухолиф партия тузиш ҳаракатида юрган бир пайтда жинсий тажовуз, коррупция, товламачилик дохил қатор айбловлар билан ўтган йил охирида 26 йиллик қамоқ жазосига ҳукм этилганди.

Фахриддин Зокировнинг ҳамкасблари томонидан Душанбеда уюштирилган матбуот анжуманида бўлиб қайтган Би-би-си мухбири Мардон Муҳаммад воқеа тафсилотларини гапириб берди.

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Бу мавзуда батафсилроқ