Тожикистонлик меҳнат муҳожири кундалигидан. Ӯн бешинчи ҳикоя

Ӯн бешинчи ҳикоя

Мана, Москвага қайтиб келганимга ҳам аллақачон икки ҳафтадан ошди.

Илгари Россияга келгач, тожикистонликлар бор-йӯғи уч кун ичида қайддан ӯтишлари керак эди. Россия, айниқса, Москвадаги тегишли идораларда ишлайдиган амалдорларнинг расмиятчилиги, қоғозбозлиги, нимадир ишлаб қолиш умидида бӯлишлари каби сабаблар боис уч кун ичида қайддан этиш мушкул эди. Шунинг учун полисия - ӯша пайтда милисия деб аталарди, кӯзидан нарида юриш учун ҳаракат қилинарди. Қӯлга тушиб қолсанг, бир-иккитаси расман чора кӯрмаса, қолганлари, пулингни олиб қӯйиб юборарди. Лекин кӯпчилиги Москвага келиш учун ҳатто йӯлкирага қарз олиб келган тожикистонликлар учун бу пулни бериш эрта ё индин оч қолиш деган гап эди.

Хуллас, Россияда муваққат яшаш учун қайддан ӯтиш муддатининг ӯн беш кунга чӯзилиши яхши бӯлди. Ана шу икки ҳафта ичида мен қурилишда ишлаш учуш патент олишга ҳам улгурдим. Ҳа, айтгандайин, хусусий ишхоналарда ишлаш учун патент олиш етарли, ишлаш учун рухсатнома шарт эмас. Рухсатнома олиш учун эса, бу ишни қӯлига олган фирмалар ва уларнинг воситачиларига ҳеч тӯлмайдиган чӯнтакларига солиб қӯйиш учун аслида Россия муҳожирлик хизмати учун тӯланадиган маблағдан ташқари камида беш-олти баравар пул беришга тӯғри келган бӯларди.

Яшириб нима қиламан, патент олиш ҳам қуруққа бӯлмади. Москвада таниш-билишлар ҳам қуруққа хизмат қилишмайди. «Хизмат ҳақи»дан ташқари уч минг рус рубли тӯладим ва энди уч ойгача бемалол ишлашим мумкин.

«Мусофир бӯлганинг етар…»

Биринчи кун ишлаб, уйга қайтганимдан сӯнг бутун баданимни совуқ тер босиб, ётиб қолдим. Агар Шуҳрат бӯлмаганда, балки йӯлда йиқилиб қолган бӯлармидим. Ижара уйга киришимиз биланоқ у дарров чой дамлади.

- Устма-уст йӯталяпсан, шамоллаганга ӯхшайсан, Москвага биринчи марта келишинг эмас-ку, нега юпун юрдинг?

Мен Шуҳратнинг гаплари ҳақлиги учун индамадим. Тезроқ яшаш қайдидан ӯтиш ва патент тӯғрилаш учун елиб-югуриб юрганимда терлаб-пишиб, март ойида ҳам бадан-баданингдан ӯтиб кетадиган Россия совуғини унутиб қӯйган эканман.

Шуҳрат кичикроқ косадек келадиган пиёлада чой узатди.

- Ол, қайноқ-қайноқ ичиб олгин, уйингдан олиб келган асалингдан солдим.

Чойни ичиб, баданимдаги совуқсираш йӯқолди, бирданига қаттиқ йӯтал тутди. Шуҳрат бошимга кафтини қӯяр экан, бош чайқаганини кӯриб қолдим.

- Ҳа, ӯртоқ, нега бош чайқаяпсан, ӯлиб қоламанми?

- Ӯлмайсан, ӯртоқ, ӯлмайсан, лекин бошинг қӯлимни куйдирворди. Нима қилсам экан?

- Шуҳратжон, бир таниш опахон борлар, асли касблари – ҳамшира, лекин врачлардан зӯрлик қиладилар, Тошкентда катта беморхонада ишлаганлар, шундайгина ёнимиздаги уйда яшайдилар, ӯша кишини айтиб келайми? – деди Холмурод.

У Шуҳрат менга чой узатаётган пайтда ичкарига кириб келганди. Эшмурод, Олимжон ва Билолиддин ҳали ишдан қайтишмаганди.

- Майли, агар яқинда яшасалар, бир кӯриб қӯйсалар, яхши бӯларди.

Холмурод телефонда ким биландир гаплашди ва чиқиб кетди.

Фақат бошим эмас, бутун аъзои баданим ӯтда ёнарди. Устимга Шуҳрат ёпиб қӯйган адёлни пастга сурар эканман, онам шундайгина тепамда турганларича менга илтижо билан тикилардилар: «Умиджон, ке, энди шунча йил мусофир бӯлганинг етар, энди кӯз ӯнгимда юргин. Тӯй қилайлик, болаларингни ӯзим алла айтиб, катта қилайин».

«Бошимни бир меҳрибон қӯл силарди…»

Кӯзимни очганимда катта опам менга маъюсгина термулиб ӯтирардилар. Яхшироқ қа-раб, сочи калта қирқилган бу аёлнинг опам эмаслигини билдим. У қӯлидаги табӯлчагичга қарагач, Холмуродга юзланди:

- Қоғоз, ручка борми?

Шуҳрат дафтар ва ручка олиб берди. Аёл нималарнидир ёздида, дафтар варағини йиртиб олди.

- Кӯчанинг нариги бетида дорихона бор. Кеча-ю кундуз ишлайди. Мана шу ёзилган нарсаларни олиб келиб берсаларинг, Худо хоҳласа, укамнинг иссиғи тушади.

Холмурод қоғозни олаётганди, Шуҳрат «мен бориб келаман», деб чаққонлик қилди.

- Сиз ӯртоғингиз келгунча манови дорини еволинг.

Аёл сумкасидан олинган дорини, Холмурод пиёлада сув узатди. Мен аёлнинг қӯлидан дорини олар эканман, овоз ҳам шунчалик ӯхшаш бӯладими, деб ӯйлардим. Худди катта опамнинг овози, бирам меҳрибон, бирам ёқимли.

Опа Шуҳрат олиб келган дори-дармонларни кӯздан кечирди-да, менга ӯгирилиб ётинг, деди.

- Шимингизни сал пастга туширасизми, - опанинг шу ширин ундовидан сӯнггина мен ишдан қайтганимдаги шимда ётганимни англадим ва уни белимдан пастга туширдим. Игна оғриғини сезмадим. Игна қадалган ерга спирт шимдирилган пахта босилаётганини эса, пайқаб ётардим.

- Бӯлди, шимни кӯтараверинг. Лекин бирпас қимирламай ётинг.

Кимдир кӯйлагимни авайлаб кӯтарди. Димоғимга яна спирт ҳиди урилди. Белимдан куракларимгача бориб-келаётган қӯллар жонимга ҳузур бера бошлади.

- Ука, энди пастга қараб ётинг.

Ёқимли қӯллар энди энди кӯкрагимни, унинг атрофини сийпай бошлади…

Кӯзларим қандай юмилиб қолганини сезмай қолдим. Кӯзим юмуқ, лекин гарчи пичирлаб гапиришаётган бӯлса-да, эшитардим.

- Асалчой ичирганингиз яхши бӯлибди. Шамоллаб қолган кӯринади. Лекин, хайрият, ӯпкага ӯтмаган. Ҳар эҳтимолга қарши бир рентгенга тушириш керак, - опамнинг бу сӯзларини эшитар эканман, ӯрнимдан қӯзғалишга уриндим.

- Опа, сиз эртага саҳарлаб ишга борар экансиз, Холмурод уйингизга олиб бориб қӯйсинми, - Шуҳрат шивирлади.

- Сиз сира ташвишланманг. Мен Тошкентда ишлаб юрганимда, беморлар бошида ухламасдан неча марта тонг оттирганман. Укамнинг иссиғи тушгунча ӯтираман. Ҳа, кейин мен ишлайдиган ошхонага сизлар тенги бир ажойиб укам ишга борган. Кӯпинча чарчаб қолдингиз опа, дам олинг, дея ҳамма овқатни ӯзи пиширади. Асли фарғоналик. Водий йигитлари овқатга уста бӯлишадида.

Бошимни бир меҳрибон қӯл силарди. Иссиқ кафт бутун вужудимни яйратарди. Онамнинг қӯлларидек илиқ, меҳрибон, ёқимли… Бу аёл ким ӯзи? Қӯллари онамникидек, овози опамнинг ёқимли.

Чап қӯлтиғимдан табӯлчагични олишаётганда кӯзимни очдим.

- Мана, иссиғингиз ҳам тушди, укажон. Ҳа, айтгандайин, отингизни ҳам билволдим. Умиджон, энди менга рухсат берасиз. Худойим шифо берсин!

- Раҳмат, опажон, - овозим ӯзимга зӯрға эшитиларди. – Сизнинг овозингиз, қӯлларингиз менга таниш. Фақат исмингизни билмайман.

- Мен – Манзураман. Соғ бӯлинг, Умиджон!

- Раҳмат, опажон!

Раҳматимни айтиб тугатар-тугатмасимдан уни бошқа овозлар босиб кетди. Бешови ҳамхонам бирданига раҳмат айтишарди. Эшмурод, Олимжон ва Билолиддин қачон ишдан келишдийкин?

Холмурод опани кузатар экан, Билолиддин ҳам эргашди:

- Мен ҳам бир тоза ҳаво олиб келай.

- Тезда қайтинглар, - деди Шуҳрат эшикни ёпар экан.

Мен телефон соатига қарадим – тунги бирдан ӯтибди…

Тандирга ӯт ёқиш соғинчи

Манзура опанинг қӯли енгил экан, уйқудан буткул соғайиб турдим. На бирон ерим оғрирди, на иссиғим бор эди. Фақат бироз йӯтал тутаётганди.

Нонушта қилиб бӯлганимиздан сӯнг, йигитлар ишга отланишди. Мен ҳам кийиниб, йӯлга тушаётганимда, Шуҳрат тӯхтатди:

- Ҳа, қаерга?

- Ишга. Ӯзинг биласанку, хӯжайинларга соғлом одам керак.

- Лекин уларга соғлом одам ӯзларининг манфаати учун керак. Сенга эса, соғлик ӯзинг учун керак. Жимгина ӯралиб ётгин. Мен ҳозир бориб, икки-уч соатга жавоб олиб келаман. Кейин икковимиз рентгенга борамиз.

Мен у дедим, бу дедим, лекин Шуҳрат сӯзида туриб олди. Кеча Манзура опа вақтида ичишни тайинлаган дориларни ютиб, адёлга ӯралиб ётишдан бошқа иложим қолмади.

Шуҳрат тушга яқин қайтиб келди. Бирга поликлиникага бордик. Аввалига бир врачга учрашдик. У синчиклаб текшириб кӯрди ва туппа-тузуксизку, уч-тӯрт дона ампуциллин ичсангиз, йӯтал ҳам қолади, деди. Рентген суратини ҳам тез чиқариб беришди. Ӯпкам тоза экан.

Мен хурсанд эдим. Фақат бир нарсани ӯйлардим – ёнимда пул қолмагани учун ҳаммасига Шуҳрат тӯлади.

- Шуҳрат, сӯраганнинг айби йӯқ, Манзура опага қанча бердинг? Энди хафа бӯлмайсан, ӯртоқчилик ӯз йӯлига, лекин бӯйнимда қарз бӯлиб қолмасин. Шуҳрат ёйилиб кулди.

- Оббо, сеней. Вақтида пулга зориққанимда сен бериб турмаганмисан? Ҳа, айтиб қӯяй, Манзура опа бир тийин олмадилар. Агар боққан касаллардан пул олганимда бу ерларда тентираб юрмаган, болаларимнинг олдида яшаган бӯлардим, дедилар.

Мен кечгача у ажойиб аёл ҳақида миннатдорлик билан ӯйлаб юрдим. Шифокорини ю-борган Аллоҳимга шукр айтдим.

Кечқурун… кечқурун эса, ишонинг-ишонманг, уйимга Эргашали дӯстим кириб келди.

- Келавердим. Сизни кӯп соғингандим. Мана Москва ҳам катта, ҳам кичик шаҳар экан. Учрашдик, - дерди бир-биримизни тӯхтовсиз қучоқлар эканмиз Эргашали. – Айтгандай, Манзура опамга раҳмат. Кеча бир беморни кӯргани боргандим, оти Умиджон, ӯзи тожикистонлик ӯзбеклардан экан, дедилар. Ишдан кейин опам билан бошлашиб келавердик.

Эшик тагида Манзура опа жилмайганча турардилар.

- Умиджон, тузалиб қолдингизми? Шуҳратжон айтдилар, ӯпкангиз тоза экан. Йӯтал ӯтиб кетади, - Манзура опанинг қӯлларида кечаги сумкачалари бор эди. – Майлими, шунчаки яна бир бор кӯриб қӯйсам, - опа сумкачадан нималардир ола бошлади.

Мен Эргашалига эски ижара уйимизга борганим, унга телефон қилганим, олдинги ишхонасига бориб, ҳеч кимдан дарагини топа олмаганим ҳақида гапирардим. ОМОНчилар босишганда у магазинга чиқиб кетган экан. Шундай қилиб, Эргашали ва ӯша пайтда уйда бӯлмаган уч кишидан ташқари ӯша ижара уйда рӯйхатда турмайдиган муҳожирларнинг ҳаммасини депорт қилиб юборишибди.

Манзура опа нафас олишимни, томоғимни текширди. Унинг менга қараб турган кӯзлари севинчга тӯлди.

- Яна бир кун дам олиб, ишга бораверсангиз бӯлади. Фақат ӯзингизни эҳтиёт қилинг.

- Манзура опа, раҳмат! Ҳаммаси учун. Сиз менга қадрдон дӯстимни топиб бердингиз.

- Кеча мен айтган фарғоналик йигит мана шу Эргашали бӯладида. Бугун, кӯзларингиз юмилиб кетяпти, опа, дея қозонга яқинлаштирмади. Ҳамма овқатни ӯзи пиширди. Мен Манзура опа худди ӯзим ҳақида гапираётгандек қувонардим.

- Онам бировнинг ризқини биров еёлмайди, дедилар. Манови патирларни сизга опқӯйгандим.

Мен Эргашалига иккита патир, майиз, бодом, ёнғоқ мағзини узатдим.

- Раҳмат, раҳмат!

Эргашали нонни кӯзига суртди.

- Ӯртоқ, фақат хафа бӯлмайсиз, патирлар қотиб қолди.

- Э, нималар деяпсиз, патирнинг қотгани яхшида. Чойга ивитиб есангиз, маза қиласиз. Оҳ-оҳ, тезроқ уйимизга бориб, онам нон ёпганларида тандирга ӯт ёқиб берсам…

Шу лаҳза жилмайиб турган Эргашалининг кӯзига кӯзим тушди. Унинг кӯзида ёш милдирарди…

Умид, Москва.

Бу мавзуда батафсилроқ