Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Генерал Дўстум Афғонистонда иккинчи қудратли шахсга айланиши мумкин

Афғонистон халқи янги президентни сайлаш учун чоғланаркан, энг олий амал учун курашаётган номзодлардан бири Ашраф Ғаний аксар ўзбеклар етакчиси Генерал Абдулрашид Дўстумни ўзининг бўлажак вице президенти сифатида танлади.

Генерал Дўстумнинг қўллови ҳар қандай номзод учун ўта муҳим. Чунки мамлакатдаги кўпчилик ўзбеклар ва туркманлар Генерал Дўстум дастаклаган номзодга овоз беришлари эҳтимоли катта.

Айрим кузатувчиларга кўра, қудратли қўмондонлар ортидан эргашадиган сайловчилар гуруҳ-гуруҳ бўлиб овоз беришлари мумкинлигини номзодлар яхши тушунишади.

Бироқ бунга мухолиф фикрларга биноан, ўзбеклар орасида катта обрўга эга бўлган Абдулрашид Дўстум каби шахс вице президент бўлса, бу ўзгариш афғон ўзбеклари ҳаётида, минтақалари тараққиётида ва уларнинг жамиятдаги сиёсий мавқеларига ижобий таъсир этади.