Россиядаги меҳнат муҳожирларида қуролли кучлар сафига қўшилиш истаги борми?

Россиядаги mir24.tv вебсаҳифасининг хабар беришича, Россия муҳожирлар федерацияси раҳбари муҳаммад Амин собиқ Иттифоқ фуқаролари мамлакат чегарларини ҳимоя қилиш мақсадида Россия қуролли кучлари сафига қўшилишга тайёрлар, дея билдирган.

Муҳаммда Аминга кўра, муҳожирлар охирги вақтдаги ҳодисаларни шунчаки кузатиб тура олмайдилар.

Тахмин қилинишича, Россиянинг Украинадаги охирги амаллари ортидан Ғарб билан ўртада юзага келган тангликни назарда тутиб гапирган жаноб Амин, "Ғарбнинг халқаро ҳамжамиятга тажовузкорона босимига қарши туриш учун Россия ҳудудида яшовчи ҳамма халқларнинг бирлашиш вақти келган"лигини билдирган.

Биз Украина билан боғлиқ ҳодисаларни Россиядаги Марказий Осиёлик муҳожирлар қандай кузатаётганлари ва Миграция Федерацияси раҳбари сўзларига муносабатни билан учун улардан бири билан суҳбатлашдик.

Москвадаги сартарошхоналардан бирида ишловчи меҳнат муҳожирининг би-би-си билан суҳбатда айтишича, унинг ўзи ва кўплаб ватандошлари ҳар қандай инсонпарварлик ёрдами бериш учун тайёрлар, лекин қўлга қурол олиш ғояси улар учун ётдир.

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди