Марказий Осиёдан хабарлар қисқа сатрларда

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty
Image caption Шакар мустақиллиги?

Ўзбекистонда шакар мустақиллиги учун ҳаракат бошлади

Сўнгги ҳафталарда жиддий шакар тақчиллиги билан рўпара бўлган Ўзбекистон 2015 йилга бориб ички эҳтиёжни бутунлай мустақил таъминлашни режаламоқда. Бу ҳақда ҳукумат назорати остида бўлган матбуот нашрлари хабар қилишган. Расмий маълумотларга кўра, Ўзбекистон ўзига лозим бўлган шакарнинг ярмини ташқаридан сотиб олади ва янги корхоналарнинг қурилиши шакарга эҳтиёжни тўла қондиради. Ўзбекистон ҳозирга қадар турфа соҳаларда “мустақиллик” эълон этгани билан ғалла ва нефтга эҳтиёжининг сезиларли қисмини ташқаридан қондиради.

Image caption Холов қамоқхонада вафот этган

Тожикистонлик таниқли мулла-табиб Маҳмадулло Холов қамоқхонада жон берган

Расмийлар Маҳмадулло Холовни шу йил бошларида ўз ўгай қизларини зўрлашда айблашган ва Тожикистон Ислом Уйғониш партиясининг аъзоси деб эълон қилишганди. Азия Плюс хабар агентлигига кўра, шу ой бошларида қамоқхонада вафот этган Холов юрак хуружига учрагани айтилган. У ҳақида давлат телевизиони томонидан “фош қилувчи” филм намойиш этилиб, марҳум ўзига қўйилган барча айбларга иқрор бўлгани кўрсатилган. 63 ёшли Холовнинг Ислом Уйғониш партиясининг аъзолиги алоҳида таъкидланар экан, Марказий Осиёдаги расман рўйхатга олинган ягона диний-сиёсий фирқа ўз баёнотида бу даъвони рад этган эди. “Холов Маҳмадулло деган шахс бизнинг аъзоларимиз рўйхатида йўқ”, дейилади бу баёнотда. Фаолларга кўра, Маҳмадулло Холов мисолида ҳукумат Тожикистон Ислом Уйғониш фирқасига қарши кампания ва босимни давом

Image caption Туркман-Афғон чегараси

Афғонистон Туркманистон билан сарҳадларидаги чегарачилар сонини кўпайтиради

Туркманистон Ташқи ишлар вазири Рашид Мередов Афғонистон президенти Ҳомид Карзай билан айни шу масалани муҳокама этган. Бу ҳақда Афғонистон хабар агентликлари ёзишмоқда. Мередов жаноблари Туркман-Афғон чегарасидаги жиноий гуруҳлар фаолиятидан хавотир изҳор этган. Ўтган ҳафта Туркманистоннинг Афғонистон билан чегара ҳудудида уч нафар туркман чегара қўриқчилари номаълум қуролли шахслар томонидан отиб ўлдирилгани эса дунёдаги энг ёпиқ давлатлардан ҳисобланган бу мамлакат матбуотида мутлақо ёритилмаган.