Марказий Осиёдан қисқа хабарлар

Фото муаллифлик ҳуқуқи AP
Image caption Алвидо, Манас...

Америка Қўшма Штатларининг Қирғизистон Манас ҳаво базасидаги фаолияти расман ниҳоя топмоқда. Бу ҳақда Америка Ҳаво кучларининг қўмондонларидан бири маълум қилган. Полковник Жон Миллард “эртага Манаснинг рамзий калити Қирғизистон ҳукуматига топширилади”, деб айтган. Манас ҳаво базаси 2001 йилда Американинг “террорга қарши уруши”да ижарага берилган эди.

Фото муаллифлик ҳуқуқи BBC World Service
Image caption "Дедовшина" зоҳиран мавжуд эмас

Собиқ Шўро армияларига хос бўлган “отахонлик” ва ё “дедовшина” ҳар йили бир неча ёш йигитларнинг майиб-мажруҳ бўлиши ва ҳатто дунёдан кўз юмишига асосий сабаблардан саналади. Тожикистон бу муаммодан истисто эмас. Тожикистон инсон ҳуқуқлари фаоллари армиядаги зўравонликни тўхтатиш вақти етилгани ҳақида бонг ура бошлаганлар. Тожикистон Мудофаа вазири Ражабали Раҳмоналига мактуб йўллаган ҳуқуқ фаоллари “ армияда зўравонлик систематик равишда давом этаётганини урғулашган. Сал аввалроқ университетни тамомлаб муваққат хизматга борган 22 ёшли Шаҳбол Мирзоев калтаклашиб бўйнини синдиришган ва у натижада фалаж бўлиб қолган эди. Шаҳболнинг тақдири сўнгги мактуб ёзилишига туртки бўлгани айтилади.

Image caption Ҳамкорлик ҳақида хотиралар

Ўзбекистондан келаётган хабарларга кўра, мамлакатдаги Франса институти шу ой охирида ўз фаолиятини тугатади. Фергана.ру хабарида айтилишича, Франсанинг Тошкентдаги энг йирик маданий даргоҳи ёпилишига маҳаллий мулозимлар босими сабаб бўлган. Дипломатик ваколатга эга ташкилотларга тижорий фаолият билан шуғулланиши манъ этилади. Айни институт қошидаги тил ўқув курслари пуллик бўлгани айтилади. Ўзбекистонда Франса Институти 2002 йилдан бери фаолият қилади. Ўтган ўн йилдан кўпроқ вақт мобайнида бу институт юзлаб ўзбекистонлик ёшларга маърифат улашгани ва ўнлаб маданий-маърифий лойиҳаларни амалга оширгани маълум.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 7858 860002