Марказий Осиёдан қисқа хабарлар

Фото муаллифлик ҳуқуқи Science Photo Library

Ўзбекистон фуқароси Малайзияда ўлимга ҳукм қилиниши мумкин

Малайзиянинг Куала Лумпур халқаро аэропортида Ўзбекистон фуқароси катта миқдордаги гиёҳванд моддалар билан ушланган.

Бу ҳақда Малайзиянинг интернет нашрлари хабар тарқатган.

Аэропорт божхона назорати директори Датук Чик Омар Чик Лимнинг мухбирларга айтишича, қўлга олинган шахс 50 ёшли ўзбекистон фуқаросидир.

Назорат постида юклари текширилганда, ўзбекистонлик ёнидан 7 та кофе қутиси ичида кофе ўрнига метамфетамин моддаси борлиги аниқланган.

Энди ўзбекистонлик Малайзия қонунларига биноан, ўлимга ҳукм қилиниши мумкин. Малайзияга гиёҳванд моддалар олиб кириш тақиқланади. Бундай ҳодиса 2013 йилда ҳам содир бўлган.

Икки ўзбекистонлик, бири кекса ёшдаги аёл мамлакатга метамфетамин моддаси олиб кираётганда ҳибсга олинган ва осиш орқали ўлимга ҳукм этилган эди. Агар бу воқеа тасдиқланса, айни пайтда қаттиқ назорат ўрнатилгани айтиладиган Тошкент аэропортидан гиёҳванд моддалар қандай олиб ўтилгани саволи жавобсиз қолмоқда.

Тошкент аэропортидаги вазиятдан яхши хабардор кузатувчилар фикрича, мамлакатнинг ҳамма соҳасида томир отган коррупция айнан аэропортдаги назорат тизимига ҳам бевосита таалуқли. Шунингдек, улар гиёҳванд моддаларни муаммосиз ўтказиб юбориш оддий назоратчилардан юқорироқ доираларда ҳал қилиниши мумкинлигини ҳам қайд этишади.

Image caption Сурат -canews вебсаҳифасидан олинди

Ўзбекистонда гилос кўргазмаси бўлиб ўтди

Сешанба, 3 июнда Боғдорчилик илмий-тадқиқот институтининг Зангиота туманидаги амалиёт боғида гилос кўргазмаси ўтказилган.

Кўргазма АҚШнинг USAID ташкилотининг қишлоқ хўжалиги лойиҳалари доирасида Боғдорчилик ва Узумчилик институти билан ҳамкорликда бўлиб ўтган.

Тадбирга Американинг Ўзбекистондаги элчиси Жорж Крол ҳам ташриф буюрган.

Гилос танловига республиканинг турли минтақаларидан 40 фермер қатнашиб, ўз ҳосил намуналарини намойиш этишган. Танлов ғолиблари гилосларнинг ноёблиги, кўриниши, ҳажми ва мазасига кўра танланган.

Қирғизистон: милиция билан ер ҳайдаш

Қирғизистонда мухолифат фаоли Аҳматбек Келдибековни озод қилинишини талаб қилиб бир неча кундан бери Бишкекдаги автойўлни ёпиб олган намойишчилар милиция ходимига ҳужум қилишган.

K-News сайтининг хабар беришича, милиция ходими намойишчилар билан тушунтириш ўтказмоқчи бўлиб келганда, қора ниқоб кийиб олган норози оломон уни ушлаб калтаклашган, сўнгра отга боғлаб, 40 метргача ер ҳайдашган.

Содир этилган воқеа бўйича "Ҳукумат вакилига куч қўллаш" бандига асосан жиноий иш очилган.

Ўш-Иркештам йўли 27 майдан бери ёпиқ қолмоқда. Йўлни тўсиб олган юзлаб кишилар коррупция ва хизмат вазифасини суистеъмол қилганликда айбланиб қамалган "Ота Журт" партияси раҳбарларидан Аҳматбек Келдибековни қўйиб юборишни талаб қилишмоқда.

Бу мавзуда батафсилроқ