UzWebiston: Пул кетса кетар, поездлар Тожикистондан юрмаса бӯлди

Image caption Қамчиқдан Фарғона водийсини Тошкент вилояти билан боғлайдиган автомобил йӯли ӯтади.

Хитой фақат Ӯзбекистонда эмас, балки бутун Марказий Осиёда энг узун бӯлган темирйӯл туннели қурилишини енг шимариб олиб боради.

China Railway Tunnel Group ширкати бошлиғи муовини Чжоу Сяогуан "Жэньминь жибао"га интервю берар экан, мазкур шартнома учун 455 миллион АҚШ доллари сарфланишини айтган. У бу лойиҳа хитой-ӯзбек иқтисодий ҳамкорлигидаги энг йирик лойиха эканлигини таъкидлаган, дея хабар беради12news.uz.

Мазкур лойиҳани амалга ошириш 2013 йил сентябрида бошланган. Чжоу Сяогуаннинг айтишича унинг қурилиши уч йил давом этади ва 2016 йилда тугалланади.

Олдинроқ Ӯзбекистон президенти Ислом Каримов қурилажак Ангрен-Поп электрлаш-тирилган темир йӯлининг муҳим стратегик аҳамияти ҳақида сӯзлаганди.

У 19 километрли темирйӯл туннелини ӯз ичига олган Ангрен-Поп темир йӯли қурилиши мамлакат марказини Фарғона водийсидаги вилоятлар билан боғлабгина қолмасдан,Ӯзбе-кистонда ягона темирйӯл тизимини барпо этишини айтганди. Шунингдек, у «Ангрен-Поп» темир йӯли Оврупани Осиё билан боғловчи трансмиллий нақлиёт йӯлида муҳим бӯғин бӯлиб хизмат қилишини таъкидлаганди.

"Ангрен – Поп" темир йӯлининг узунлиги 122,7 километрга етади.

Мазкур темир йӯли қурилиши ҳақида Ислом Каримов биринчи марта 2013 йил апрел ойида, Андижон вилояти халк вакиллари кенгашида сӯз очганди. У янги йӯл учун тахминан 2 миллард АҚШ доллари сарфланишини айтганди.

Ислом Каримов Фарғона водийсида 10 миллион нафардан ортиқ одам яшашини, бу минтақа билан темирйӯл алоқаси йӯқлигига эътибор қаратмасдан бӯлмаслигини айтар экан, йиғилганларга 2016 йилда Андижонга поезда келиш имконияти туғилишини ваъда қилганди.

Мутахассисларнинг айтишларича янги темир йӯли қуриш осон эмас. Чунки у денгиз сатҳидан 2200 километр баландда бӯлган тоғдан, Қамчиқ довонидан ӯтади. Мазкур довонда ҳозирда Фарғона водийсини Тошкент вилояти билан боғлайдиган автомобил йӯли ӯтади.

Шӯролар Иттифоқи даврида Ӯзбекистон поездлари Фарғона водийсига Шимолий Тожикистон орқали қатнарди. Қамчиқ довонидан фарқли тарзда текисликдан ӯтадиган хавфсиз бу йӯлда фақат юк ташилмасдан, йӯловчи поездлари ҳам юрарди.

Андижон-Тошкент, Наманган-Тошкент, Урганч- Андижон, Бухоро-Андижон йӯналишлари бӯйича мунтазам йӯловчи поездлари қатнарди. Шунингдек, Андижон-Москва, Андижон-Самара поездлари ҳам шу йӯлдан ӯтарди.

Шӯролар Иттифоқи парчалангач, поездлар қатнови давом этаверди. Лекин эндиликда ӯтган асрнинг тӯқсонинчи йиллари охирига келиб, икки қӯшни мамлакат - Ӯзбекистон ва Тожикистон ӯртасидаги келишмовчиликлар темирйӯл хизматида ҳам ӯз таъсирини кӯрсата бошлади, дейишади таҳлилчилар. Уларнинг айтишларича аввалига йӯловчи ташиш поездлари ҳаракати камайган ва бора-бора бутунлай тӯхтаган.

21 асрнинг биринчи ӯн йиллиги охирларига келиб эса, Ӯзбекистон Тожикистон орқали юк ташиш ҳажмини ҳам кескин камайтирган. Юклар асосан Ангренгача темирйӯлда олиб борилиб, туширилган ва машиналарга ортилиб, Қамчиқ довони оркали ташила бошланган. Лекин бу йӯлнинг айниқса қиш ойларида хатарли бӯлганлиги боис юк ортган машиналар-нинг белгиланган манзилга етиб бора олмаслиги ҳодисалари кузатилган.

Кузатувчиларнинг фикрича, агар икки мамлакат раҳбарлари тил топишишса, миллиард-миллиард доллар сарфлаб хатарли темир йӯлини қуриш шарт эмас. Лекин Сурхондарё ва Бухорода янги темирйӯллар қуриб, Туркманистон темир йӯлларини четлаб ӯтишга эришган Ӯзбекистон раҳбарияти қӯшни давлат билан ҳамкорликдан кӯра хавфли довон йӯлини афзал билаётир, дейишади таҳлилчилар.

Узоқ йиллар Фарғона водийсидан Тошкентга ва бошқа шаҳарларга Тожикистон орқали бориб-келиб юрган ӯзбекистонликлар орасида пайдо бӯлган истеҳзоли гаплар ҳам сабабсиз эмас: қанча пул кетса, кетар, поездлар Тожикистондан ӯтмаса бӯлгани.

Айни бир пайтда тожикистонлик темирйӯлчилар Қамчиқ довони орқали ӯтадиган темир йӯли қурилса, Тожикистон юкларини Ӯзбекистондан олиб ӯтиш муаммолари кучайишидан хавотирдалар. Чунки айниқса, Тожикистон жанубига келаётган юк вагонларининг Ӯзбекистон ҳудудида ушлаб қолиш ҳоллари икки мамлакат темирйӯлчилари орасида неча марталаб можаролар чиқишига сабаб бӯлганди.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02

Бу мавзуда батафсилроқ