Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Нега Сўх анклавидаги қишлоқлар сувсиз қолган?

Фото муаллифлик ҳуқуқи centralasiaonline.com

Хабарларга кўра, Қирғизистон ичида жойлашган Ўзбекистоннинг Сўх анклавидаги қишлоқлар сувсиз қолишган.

Айтилишича, Чашма қишлоғи аҳолиси қирғиз томони уларга сув беришни тўхтатиб қўйганини айтаяпти, натижада Чашмадаги хонадонлар ичимлик сувисиз қолган, экинзорлар эса қуриб қолаяпти.

Айни ҳолат Чашмага яқин жойлашган Ҳушёр қишлоғида қарийб бир ярим йилдан бери давом этаяпти, у ерда ҳам қирғиз ва ўзбек қўшнилар ўртасидаги жанжал туфайли қишлоқ аҳли сувсиз қолган.

Би-би-си Тошкентда яшовчи асли сўхлик журналист Мир Асрор Ахроровдан у ердаги вазият ҳақида сўради.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02