Қозоқ мусулмонлари аёл полиция бўлими тузилишини исташади

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters
Image caption Мусулмонлар уюшмаси эркак полициячилар ишидан шикоятлар келиб тушганини айтади

Қозоғистон мусулмонлари уюшмаси ва Марказий Осиё инсон ҳақлари бўйича мусулмон қўмитаси Қозоғистон Ички ишлар вазирлигига мурожаат қилиб аёл полициячилар бўлимини ташкил қилишни сўраганлар.

Қозоқ матбуотига кўра, бу каби мурожаатга қозоқ полициячиларининг аёлларга қўпол муносабат қилинаётгани ҳақида мусулмон ташкилотларига келиб тушаётган кўплаб шикоятлар сабаб бўлган.

"Ҳозирги тажрибага кўра, эркак полициячи аёлни ушлаш вақтида у билан жисмоний алоқага киради, бу эса номақбул. Бу замонавий ахлоқ андозаларига тўғри келмайди ва уни жиноят деб ҳисоблаш керак. Бундай ҳолатда аёл, эркак полициячи ўз вазисини бажараётган бўлса ҳам, уни жинсий тегажоқликда айблашга ҳақлидир. Афсуски, айтиш жоиз, ҳибсга олиш ва тергов амаллари даврида ҳуқуқ органлари ходимлари ҳақиқатдан ҳам ўз лавозимларидан фойдаланиб шу каби жиноятларга қўл урадилар", - дейди Қозоғистон мусулмонлари уюшмаси раҳбари Мурат Телибеков.

Қозоғистоннинг Закон.кз сайтида ёзилишича, полициячилар ҳар доим ҳам ахлоқ нормаларига риоя қилишмайди, аммо аёллар ҳам баъзи ҳолларда бу нормаларни бузадилар.

Аёл гумондорларни ҳисбга олиш ва уларни текшириш вазифаси юклатилган махсус аёл полициячи бўлимлари кўплаб мамлакатларда мавжуд.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02

Your contact details
Disclaimer