Ўшда журналист калтакланганлиги ошкор бўлди

Қирғизистон жанубидаги Ўш шаҳрида "Интимақ" давлат телерадио компанияси ўзбек бўлими муҳаррири Даврон Насибжонов бир неча кун аввал калтакланиб кетилганлиги маълум бўлди.

Безорилар Даврон Насибжоновнинг пуллари ва қимматбаҳо нарсаларига тегинмаган.

Журналист калтакланиш сабабининг касбий фаолиятига боғлиқ эмаслигини таъкидламоқда.

Унга кўра безорилар уни миллий шаънига тегувчи сўзлар билан ҳақоратлаган.

Би-би-си билан суҳбатда Даврон Насибжоновнинг айтишича, ҳодиса ўтган якшанба, 17 август куни кеч соат 8 ларда рўй берган.

Бир гуруҳ йигитлар ҳеч қандай сабабсиз Давронни бир четга судраб олиб бориб, калтаклай бошлашган.

Ҳодисадан сўнг касалхонага мурожаат қилган Насибжоновга мия чайқалиши, бошида бир неча ғурра, бурнига жароҳат етказилгани ва бутун баданида ҳам калтак излари борлиги ташҳиси қўйилган.

Ҳодиса бўйича тегишли ташкилотлар суриштирув ишларини бошлаган.

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02