Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Урумчида Илҳом Тўхта устидан маҳкама бошланди

Фото муаллифлик ҳуқуқи
Image caption Илҳом Тўхта бўлгинчилик айбларини рад этган

Урумчи шаҳрида таниқли уйғур олими Илҳом Тўхта устидан бўлгинчилик айблари билан маҳкама бошланган.

У шу йил январида ҳибсга олинганди.

Бирлашган миллатлар, Оврўпо Иттифоқи ва АҚШ уйғур олимини озод қилишга чақирганлар.

Илҳом Тўхта бўлгинчилик айбларини рад этади.

Аввалроқ ҳимоячиси унинг ҳибсда очлик эълон қилганини айтган.

Хориждаги уйғур фаолларига кўра, Тўхта Хитой қонунлари доирасида уйғурларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилишга уринган.

Би-би-си билан суҳбатда Жаҳон Уйғурлари Конгресси раҳбари Робия Қодир Хитой ҳукуматини Илҳом Тўхтани озод қилиш ва уйғур зиёлилари билан мулоқот бошлашга чақирди.