Эски Қирғиз паспорти эгалари Ўзбекистонга киритилмайди

Шу йилнинг 1 октябрь кунидан бошлаб Ўзбекистон Қирғизистон фуқароларини 1994 йилда берилган паспортлар билан ўз ҳудудига киритишни тўхтатган.

Қирғизистон Давлат Чегара хизматининг ижтимиой ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бўлимидан билдиришларича, 1 октябрдан кейин қирғизистонликлар Ўзбекистонга фақат 2004 йил нусхасидаги шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар билан киритилади.

Улар эса ID card ва умумий фуқаровий паспортлардир.

Мулозимларга кўра, бундан кейин 1994 йилдан бошлаб берилган ҳужжатлар эгаларига Ўзбекистонга кириш маън этилган.

Бу нусхадаги паспортларнинг ҳужжатларга қўйиладиган хавфсизлик талабларига жавоб бермаслиги айтилган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи b

Қолаверса, 1994 йилги паспортлардаги ёзувлар қўлда ёзилган.

Аввалги йилларда Би-би-си ва жаҳондаги бошқа қатор оммавий ахборот воситалари Қирғизистоннинг қўлда ёзиб тўлғазиладиган паспортларидан жиноий мақсадларда фойдаланилганлиги ҳақида мақолалар эълон қилганлар.

Қирғизистон Давлат Чегара хизмати маъсуллари айтишларича, Ўзбекистонга кириш тартиб-интизомидаги ўзгартиришлар аввалроқ Қирғизистон ва Ўбекистон фуқароларининг ўзаро борди-келдилари ҳақидаги давлатлараро келишувга мувофиқ киритилган.

Бу шартнома икки давлат расмийлари томонидан саккиз йил олдин имзоланган.

Your contact details
Disclaimer

Бу мавзуда батафсилроқ