Ўш аэропортида ниқобли кишилар ҳужуми

27 декабр эрталаб Қирғизистоннинг Ўш халқаро аэропортида юзини ниқоб билан тўсган қуролли кишилар ўзларини махсус хизмат ходимлари сифатида кўрсатиб, ўғирлик содир этганлар.

Қирғизистон Ички Ишлар вазирлиги хабар қилишича, қуролли шахслар хавфли жиноятчиларни ушлаш учун махсус амалиёт ўтказилаётганини айтиб, аэропортнинг VIP-залига бостириб кирганлар.

Улар йўловчилардан ерга ётишни талаб қилганлар, сўнгра баъзиларининг сумкаларини ва бир кишини гаровга олиб яширинганлар.

Ҳужум содир этилган пайт аэропортда Ўш-Урумчи учоғига рўйхатга олиш кетаётган бўлган.

Гувоҳларнинг сўзларига қараганда, қўлларида автомат билан кирганлар ҳаммани ерга ётишни буюрганда йўловчилар қаршилик кўрсатмаганлар.

Айтилишича, ниқобли кишилар тўрт автомат, бир тўппонча билан қуролланганлар.

Қуролли гуруҳ Toyota автомобилига ўтириб кетганлари хабар қилинади.

Қирғизистон Ички Ишлар вазирлиги номаълум кишилар ва гаровга олинган инсон қидирилаётганини маълум қилган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз телефонимиз - +44 7858 860002

Your contact details
Disclaimer

Бу мавзуда батафсилроқ