Оврўпо Қирғизистонни “Ҳамжинсбозлик тарғиботи”га доир қонунни қабул қилмасликка чақирди

Image caption Оврўпо парламенти "ҳамжинсбозлик тарғиботи"га доир қонунга қарши

Оврўпо парламенти Қирғизистон ҳукуматидан “ҳамжинсбозлик тарғиботи”га қарши мубоҳасали қонунни қабул қилмасликни сўради.

Қонунга янги ўзгартиришларга кўра, “ноанъанавий жинсий алоқалар”га нисбатан ҳар қандай “ижобий қарашни” шакллантирадиган фаолият манъ қилинади.

Янги қонун билан жавобгарликка тортилганлар бир йилга қадар қамоқ жазосига ҳукм қилинишлари мумкин.

Фаолларга кўра, янги қонун бесоқолбозликни яна ноқонунийлаштиради ва жинсий озчиликларга нисбатан ҳужумлар ортишига сабаб бўлади.

“Қайсар” депутатлар

Фото муаллифлик ҳуқуқи b
Image caption "Гей тарғибот" учун бир йилгача қамоқ жазоси кўзда тутилган

Қирғизистон парламентидаги баъзи депутатлари эса Оврўпо парламенти бу чақириғи билан қонунга таъсир қилолмайди деган фикрда.

Олий Кенгаш аъзоси Қурманбек Дийканбаевнинг айтишича, ушбу қонун феврал ойида парламентнинг умумий йиғинида иккинчи марта муҳокама қилинади.

- Оврўпода бундан ҳам кескин қонунлар қўлланмоқда. Оврўпо парламентининг қаршилигидан қатъий назар, биз бу қонун лойиҳасини овоз беришга қўямиз. Чунки биз миллий манфаатларни ҳимоя қилмоқдамиз, - дейди депутат Дийканбаев.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз телефонимиз - +44 7858 860002