Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

"Россиядан қайтсам ота-онамни қандай боқаман?"

Россия иқтисодининг ортга кетиши ва рубл қийматининг қадрсизланиши, шунингдек у ерда меҳнат муҳожирларига нисбатан киритилган янги чекловлар туфайли кўплаб Марказий осиёликлар ортга қайтишга мажбур бўлмоқдалар.

Қонуний равишда ишлаш шароитлари оғирлашгани туфайли эса яна кўплаб муҳожирлар депортацияга юз тутганлар.

Улардан бири Би-би-сига йўллаган мактубида Россияда ишлаш имконсиз бўлиб қолганлиги ва ватанга қайтса ота-онасини қандай боқиши ҳақида хавотирларини изҳор этган.

"Ўзбекистон Тожикистон йўлларини очиб олдингидай иқтисодий бизнес қилса бўлмайдими? Ман чегарада тураман, олдин кунимиз ўша ердан ўтарди, пулни ўша ердан топар эдик. Ҳозир қийин бўлиб қолди яшаш. Шу муаммоларни ИККИ давлат президенти нега муҳокама қилмайди? Энди қайси мамлакатга борсам бўлади ишлагани, шу ҳақида маълумот беринг! Ота-онам мани шунча боқди, ман энди ота-онамни қандай боқаман?," деб ёзган мактуб муаллифи.

Биз мактуб эгаси билан боғландик, у исми-шарифини эълон қилмаслик шарти билан вазият ҳақида айтиб берди.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз телефонимиз - +44 7858 860002