Қозоғистон лотин алифбосига ўтишга қарор қилди

Image caption Кирилчадан лотинчага ўтишга ҳали узоқ вақт керак.

Шу кунларда Қозоғистонда лотин алифбосига ўтиш тўғрисидаги дастур қабул қилинди.

Ўзбекистонда эса мана сал кам икки авлод мактабларни лотин ҳарфларида тугатди. Лотин ҳарфига тўлиқ ўтиш даври анча олдин тугаганига қарамай, газеталаримиз ҳали-ҳануз кирил ҳарфида чоп этилмоқда. Қолаверса барча хужжатлар ҳам асосан кирил ҳарфида тўлдирилади.

Ҳозирга келиб, кирил ва лотин ҳарфида ўқиганлар орасида анчайин узилиш вужудга келди.

Сабаби кирил ҳарфида ўқиганлар учун лотин ҳарфида ёзилган сўзларни ўқиш анчайин қийин, баъзида кўзларни жимирлаштириб юборади. Асосан, иккиталаб “ч” ва “ш” ҳарфи келган сўзларни ўқисанг киши. Эндиликда улар 4та ҳарф билан ёзилиши керак. Ҳалиги тутуқ белгиси билан келган ҳарфларни асти қўяверасиз… Юмшоқ “ҳ” ва қаттиқ “х” ҳам бир қатор муаммолар туғдирмоқда.

Масалан, «ц» ҳарфининг мавжуд эмаслиги хам, кўпгина кулгили ҳолатларни келтириб чиқармокда: “kolbasa sexi” ёзуви…

Шуни соддалаштириш мақсадида, шу тутуқ белгиларини олиб ташлаш мақсадга мувофиқ бўлармиди, деган ҳаёлга келсам тарихий бир чўпчак эсга тушади:

Кирил ҳарфидаги ўзбек тилидан “қ” ҳарфини олиб ташлаб ўрнига “к” ҳарфидан фойдаланиш хақида Москвада анжуман бўлибди. Унда бир қатор ўзбек зиёлилари ҳам қатнашибди. Шунда мажлисни бошқараётган раис (албатта ўша даврларда бўлганидек рус инсон) деярли хулосага келиб “қ”ни йўққа чиқарай деган экан. Кеч бўлиб кетгани учун, масалани кўриб чиқишни эртага қолдиришибди. Эртаси куни, мажлисда машҳур бир адиб кўринмабдилар. Бир фурсат ўтиб, кечикиб келибдилар. Шу билан "қ” ҳарфи сақланиб қолган экан.

Бу чўпчакни айтишдан мақсад, шу лотин алифбосини тузаётганда, шунақа зукко адибларимиз иштирок этмай, тезда “юмолоқ ёстиқ” қилинганми дейман-да?!

Қозоғистонда лотин ҳарифига ўтиш жараёни шошилмай амалга оширилади деб умид қилиб қоламиз.

Тошкентлик журналист.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз телефонимиз: 44 7858 860002