Рашод қори Камолов икки ойга ҳибсда қолдирилган

Икки кун олдин ҳибсга олинган диний фаол Рашод қори Камолов Ўш шаҳри маҳкамасининг қарори билан икки ойга озодликдан маҳрум қилинган.

Махкама жараёнига ҳакам Абдраим Козуев раислик қилган.

Рашод қорини Валерьян Ваҳитов, Назгул Суюмбаева ва Ҳусанбой Салиев ҳимоя қилишган.

Валерьян Ваҳитов ВВС билан суҳбатда: “Мен фақат милиция ходимларининг битта қўнғироғидан сўнг шу идорага етиб бориб, Ўш шаҳри ички ишлар бошкармаси раҳбарининг ўринбосари хонасида маҳкама йиғини ўтказган ҳакамга ишона олмайман, деб билдирдим”, - дейди.

Адвокатга биноан, барча ҳимоячилар маҳкама йиғини қонунга муносиб, шаҳардаги маҳкама идораларнинг бирида ўтказилишини ва ҳакам Абдраим Козуевнинг четлатилишини талаб қилишган.

Лекин ҳакам ушбу талабларни инкор этган.

Шу билан бирган Рашод қори Камоловнинг ҳимоячилари тергов идораси судланувчи ҳақиқатан терговдан қочиб кетиши эҳтимолини исботлаб беришни талаб қилишган. Маҳкама ўша исботларни асосий ҳолда қараб чиқиши лозим деб таъкидлашган. Лекин ушбу мурожаатлар ҳам ҳакам томонидан қониқтирилмаган.

Айбланувчи Рашод Камолов беш фарзанди борлиги, шундай катта оиласи ва ҳамдард бўлган қавмлари бор бўлгач, ҳеч қаерга кочиб кетмаслиги ҳақида айтган ва терговчиларнинг барча саволларига жавоб беришга тайёр эканлигини билдирган.

Адвокат Валерьян Вахитов Рашод Камолов маҳкама билан тергов идорасига амалда ҳеч кандай халақит бермаслиги, унинг диндор тарафдорлари олдидаги масъулиятини хам ҳисобга олиб, албатта қочиб кетмаслигини таъкидлаган ва маҳкамадан судланувчини уй қамоғига чиқаришни сўраган.

Лекин ҳакам Абдраим Козуев кўрсатилган бу важларга эътибор бермаган ва Рашод Камоловни шу йилнинг 9 апрелигача қамоқда сақлашга қарор қилган.

Ҳимоячиларнинг айтишича, Рашод Камолов ўн кун вақтинча сақлаш изоляторида, сўнгра Ўш шаҳридаги тергов қамоқхонасига ёки Миллий хавфсизлик қўмитасининг Ўш вилояти бошқармаси ҳибсхонага ўтказилиши мумкин. Рашод Камоловга қўйилган айбловларга боғлиқ жиноий ишларни миллий хавфсизлик идораси томонидан кўриб чиқилиши билдирилган.

Рашод Камолов махус хизматнинг Бишкекдаги ҳибсхонасига кўчирилиши ҳам мумкин, дейди ҳимоячилар.

Ҳимоячилар маҳкама ҳукмига қарши Ўш вилоят маҳкамасига шикоят билан мурожаат этишларини айтдилар.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз телефонимиз - +44 7858 860002

Бу мавзуда батафсилроқ