Би-би-си меҳмони тожикистонлик ўзбек шоираси Зулфия Бобоева

Шоира Зулфия Бобоева 1954 йил 1 январда Тожикистоннинг Суғд вилояти Ғончи тумани Мужум қишлоғида туғилган.

Ўрта мактабда 6 синфгача ўқиган.

Касаллик туфайли 1-гуруҳ ногирони бўлиб қолгач, ўрта маълумот олишни уйда давом эттирган.

Зулфия Бобоеванинг "Илтижо"номли биринчи китоби 1992 йилда чоп этилган.

Шундан сўнг унинг "Ойсиз оқшомлар", "Сабрим саодати", "Кўнгилга кўмилсам", "Кўкнинг гули", "Тоғлар нидоси", "Эртага кеч бўлади", "Бир кам дунё" каби ўндан ортиқ китоблари дунё юзини кўрган.

Зулфия Бобоева ҳар қандай ҳолатда ҳам, ҳеч қачон умидсизликка тушмаслик, ўзлигини топишга интилиб яшаш кераклигини айтади.

Зулфия Бобоева ёнида меҳрибонлари - укаси, келини ва жиянлари бор.

Айни кунларда "Олисдаги яқиним" деган туркум ва кундаликлари устида ишламоқда.

Би-би-си меҳмони шоира Зулфия Бобоева билан суҳбатни тингланг.

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02

Your contact details
Disclaimer

Бу мавзуда батафсилроқ