Жинсий тарбияни қачон бошлаган маъқул?

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Ўтаётган ҳафта давомида Британияда энг қизғин баҳс этилган мавзулардан бири - мактабларда жинсий тарбия дарслари билан боғлиқ бўлди.

Британия ҳукумати мактаб ўқувчиларига жинсий алоқага розилик бериш мавзуси ҳам қамраб олинган сабоқларни 11 ёшдан бошлашга бағишланган йўриқномани ишлаб чиққан.

Бунга парламентнинг янги ҳисоботи туртки берган, бу ҳисоботда жинсий тарбия сабоқлари барча ўқувчилар учун мажбурий бўлмоғи лозим деган хулосага келинган. Айни масала ҳамон қизғин баҳс этилмоқда.

Айрим британиялик сиёсатчилар хатто беш ёшли болаларга хам жинслар хакида маълумот бериш керак деган фикрни олға суришган.

Британияда болаларни жинсий тарбиялаш масаласи ўта нозикларидан саналади, аммо Марказий Осиё мамлакатларида бу масалага қандай қаралади?

Қирғизистоннинг собиқ муфтийси Чувоқ ҳожи Жалилов ББС билан суҳбатда ўз фикрларини изҳор этар экан, жинсий тарбия масаласига қарши эмаслигини айтди.

Аммо унинг айтишича, "қизларга ва болаларга жинсий тарбиядан сабоқ бериш керак, аммо қизларга аёллар, ўғил болаларга эса эркаклар ўргатиши керак. Аммо бу ерда бир масала муҳим, бизда никоҳдан аввал жинсий алоқа қилиш икки томон розилиги билан содир бўлади деган гап йўқ, яъни, шариат бўйича, аввал никоҳ, кейин жинсий муносабатлар. Никоҳгача эмас".

Ўзбекистонлик ўқитувчи Лола Эшонқуловага кўра, бу масалада миллий анъаналар ва болаларнинг ёши ҳисобга олиниши керак. Жинсий тарбия дарсларидан кўра, саломатлик дарслари маъқулроқдир...

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02

Бу мавзуда батафсилроқ