Қирғизистонда 'Исломий давлат' таъқиқланди

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP

Қирғизистон Миллий хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратураси билдиришича, 'экстремизм ва терроризмни олдини олиш чора-тадбирлари доирасида' 'Исломий давлат' мамлакатда экстремистик ва террористик гуруҳ деб эълон қилинган.

2015 йилнинг 13 февралида пойтахт Бишкекнинг Октябр туман маҳкамаси шундай қарор берган ва бундан буён Қирғизистонда «Исломий давлат» гуруҳининг фаолияти таъқиқланган.

Маҳкама қарори 2015 йилнинг 16 мартидан бошлаб қонуний кучга кирди, дейилади Миллий хавфсизлик хизмати баёнотида.

«Исломий давлат» гуруҳи Қирғизистонда фаолияти таъқиқланган тахминан ўнта ташкилотлар рўйхатига киритилган. Тақиқланган ташкилотлар қаторида минтақадаги вазиятни кескинлаштиришга уринаётгани айтиладиган «Ҳизб-ут-Таҳрир» гуруҳи ҳам бор. Қирғизистон жанубида биргина охирги ойларда «Ҳизб-ут-Таҳрир» гуруҳига аъзоликда айбланиб ўнлаб одамлар ҳибсга олинган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters

Шунингдек, сўнгги пайтларда Ироқ ва Сурияда ҳаракат қилаётган «Исломий давлат» гуруҳи сафларида Марказий Осиё давлатлари фуқароларининг,жумладан қирғизистонликларнинг ҳам иштирок этаётганлиги ҳукуматнинг хавотирларини кучайтирган.

Қирғизистондаги турли манбаларга мувофиқ, икки юздан кўпроқ фуқаролар Суриядаги жангларда қатнашмоқда. Улар орасида бутун оиласи билан кетганлар, бир қанча аёллар ҳам борлиги айтилади.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02

Бу мавзуда батафсилроқ