Ижтимоий минбар: 'Ота-бобомиз Россияда мардикорлик қилган эмас'

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters
Image caption Каримов Атамбаевни алоҳида халқларнинг Ғалабага қўшган ҳиссасини ошириб, бошқаларникини эса камайтириб кўрсатишда айблаган

Президент Ислом Каримовнинг Москвада Ғалаба байрами арафасида ўтказилган МДҲ раҳбарлари учрашувида қирғиз ҳамкасби Алмазбек Атамбаевни камералар олдида «койиб бериши» қизғин баҳсларга сабаб бўлди.

Атамбаевнинг баъзи МДҲ давлатлари Ғалаба байрамига турлича ёндошаётгани борасидаги баёноти афтидан Каримовнинг ғазабини қўзғади. Баъзилар Каримовнинг Атамбаевга билдирган норозилигини олқишласа, бошқалар уни икки мамлакат ўртасида кераксиз низога асос бўла оладиган нодипломатик қадам дея қоралашди.

Жаноб Каримов қўшни ҳукмдорлар билан яхши чиқишмаслиги билан ажралиб туради.

Путиннинг 2012 йил сентябрида Қирғизистонга ташрифи арафасида Каримов ҳатто Марказий Осиё давлатлари орасида сув заҳиралари сабаб урушлар келиб чиқиши эҳтимолидан огоҳлантирганди.

Марказий осиё давлатлари раҳбарларининг бир-бирларини унчалик ҳам яхши кўрмасликлари сир эмас, аммо Ўзбекистон ва Қирғизистон президентларининг Кремлдаги даҳанаки жанги минтақадан анча узоқларда ҳам акс-садо берди.

"Каримов Атамбаевни жойига қўйиб қўйди" деб ёзди Украинанинг вести.ua нашри.

Ижтимоий тармоқларда ўзбекистонлик фойдаланувчилар билдирган дастлабки фикрларнинг ҳам аксарияти шу оҳангда эди.

Аммо кейинроқ қизишмасликка, яхши қўшничилик алоқаларини ўрнатишга чақириқлар ҳам янгради.

Image caption Атамбаев "ўз фикрини" изҳор қилганини айтган

Мустақил сиёсатшуносларга кўра, Марказий Осиё раҳбарларининг яккаҳокимлиги ва шахсий адоватлари минтақадаги иқтисодий алоқаларнинг ривожланиши, чегаралардаги визасиз борди-келдининг ўрнатилишига тўсқинлик қилмоқда.

Қуйида Facebook ва Одноклассники сайтларидаги BBCUzbek саҳифасида қолдирилган шарҳлар билан танишинг.

Абдумурод Тургун: Мустақиллигимиз бош йилларида Ислом Абдуғаниевич қўшни беш мамлакатларни дини, тарихи тили ва келажаги бир деб матбуотда кўп гапирган эдилар.Бугунги кунга келиб бу қўшнилар аро муносабатлар аксини кўрмоқдамиз. Европа мамлакатларига қарасак тарихда бир-бирини қонини ичган,тили ҳар-хил, дини ҳар-хил, аммо бирлашиб пул бирлиги ва ўзаро кириш-чиқиш эркин, бирида иқтисодий ёки сиёсий қийинчиликлар бўлса биргалашиб ҳал қилишади...Бизлар ҳам шундай йўл тутсак яхши бўлар эди. Россия ва Хитой деган мамлакатлар олдида, яъни икки чинор сояси остида янги кўчатлар кўкарармикин? Тожикистон ва Қирғизистон президентлари қовун тушириб бўлди. Путинга шуларга ўхшаган...лар керак эди. Каримов чап бервотти, аммо шулар билан муносабатни илиқлаштиришни бошлаб берса яхши бўлар эди. Булар ҳам ўтиб кетишади, аммо бир Туркистон ёки бошқа ном билан аталадиган келажаги буюк давлатни қуриб, келажак авлод учун қолдириб кетишни ўйлашса бўлар эди.

Sayara Yadgarhodjayeva: Ким нимани билса билсин, лекин Каримов тўғри қилди, шунча қарам бўлганимиз етади...

Abidjon Hasanov: И. Каримов билан А. Атамбоевни фарқи фил билан пашшадек! Атамбаев... Москвага бориб Путинни қучоғига ўтириб олган.

Akmal Maxmudov: И.А.Каримов жуда тўғри тушунча бериб қўйди, фақат Қирғизистон президентига эмас, балки бутун МДҲ давлатларига. У ерда бошқалар хам ўйланиб қолди, нимагаки, Каримов бор ҳақиқатни очиқ-ойдин гапирди ва улар қатори БМТ ни ҳам айтиб ўтди, демак, у ерда ёлгон гаплар айтиб, бошкаларга пахта қўйгандан ҳақиқатни айтиб, кўзини очиб қўйган яхши. Каримов тўғри йўлни танлаган ва уни орқасидан секин-аста ҳамма боради. Улар қатори бошқа давлатлар ҳам...

Elyor Nomozov: Urush hech kimga hech qachon foyda keltirmagan, qo'shnilar bir-birlari bilan yaqin aloqada bo'lishi menimcha zarardan ko'ra davlatga foyda keltiradi/ Qirgizistondayam, Tojikistondayam, o'zbek yurtdoshlarimiz yashashadi.

Sanjarbek Ahmadbekov: Каримов дунёдаги энг зўр ва энг яхши сиёсатчи. Буни бутун дунё тан оляпти. Умрлари узоқ бўлсин.

Ishniyazova Narges: Менимча, Каримов яхши раҳбар,фақат ўз халқига эркинлик берса бўлди. Фахрланаман!

Komil Ahmedov: Яккамохов бўлмасдан қўшнилар билан яхши муносабатда бўлиш керак. Ҳар ҳолда, Атамбаев Каримовдан фарқли ўлароқ, легитимний президент. Ўзини-ўзи сайлаб олгани йўқ.

Мухаббат Зайнутдинова: Дружба народов Это Сила !!!

Бахтиёр Абдуғафур: Тўғри бўлди шундай кескин фикр билдирилгани. "Сабаби сен ва сенинг орқангда турганлар эмас, ўзимиз ҳам қиламиз", деган фикр ўртага ташланди. Бундан ортиқ шов-шув кўтаришнинг кераги йўқ.

Nodira Kadyrova: Атрофидаги инсонлар қандай маълумот берса, ўшанга қараб иш тутади-ку. Ёлғон ҳам кўп. Президентга ҳеч қачон осон бўлмаган.

Xalifa Foru: Каримов бу мавзуда катта хато қилмоқда. Ёки унинг ишонган одамлари уни алдаб юрибди, нега бошқа бошлиқлар билган нарсани Каримов билмайди?

Musayyaf Qodirov: Karimov millat otasi u buyuk siyosatchi.

Mexmet Chalabey: Изоҳлардан бугунги лоқайд оммани англаш қийинмас, афсуски!

Rustam Azim: Ислом Каримов ҳақлар, уларни сиёсий йўналишлари тўғри!!! Додажон, умриз узоқ-саломатли бўлсин!

Shukurjon Islomov: Шахсий муносабатни ўзлари ҳал қилишади. Аммо қўшнилар билан яхши муносабатда бўлиш керак. Греция ва Туркия асрлар бўйи бир-бирига душман бўлган. Тили бошқа, дини бошқа, кўриниши бошқача. Бугун чегарасида отишмайди. Ўзбек, қирғиз, тожик асрлар бўйи бирга яшаган. Тили яқин, дини бир, кўриниши ўхшаш... Ажралишганига 25 йил бўлди. Чегарада тез-тез отишма бўлади.

Махмуд Холиков: Яхшидур аччик ҳақиқат, лек ширин ёлғон ёмон, шу ширин ёлғонга лек алданиб қолғон ёмон. И Каримов бу ерда ҳеч кимни пастга ургани йўқ, балки ҳар давлат раҳбари ўз-ўзига мустақил ҳаракат қилиш кераклигини айтди, албатта қўшнилар билан тинч-тотув яшаш керак. И. Каримов ҳам шу мақсадда, лекин ҳар бир давлатни ихтиёри ўзида.

Ayub Ziyadinov: Ўрта осиёликлар бирлашганида эди, ривожланишлар кучаярди.

Хакима Ахмедова: Ҳақиқий президент шунақа бўлади.

Nodir Rahimov: Vsyo nado reshit mirnim putyom i za stolom dagovorov (Ҳамма нарсани тинч ва музокаралар йўли билан ечиш керак-таҳр.)

Фарход Бобокулов: Каримов 100 фоиз ҳақ, яшанг КАРИМОВ.

Kakandskiy Paren: Сиз қандай одамсизки, шу юртда яшаб туриб, ўз президентимизни ёмонлаб, миллатимизни масхара қиляпсиз, бу нарса билан бошқа юрт вакиллари ўкиб туриб, устимиздан кулмайдими. Юртимиз тинч бўлса, уйимиз тинч, яна нима керак сизга...

008009: Ота-бобомиз ҳаққини бировга бериб қўйиб, ўзи Россияда, қозоқда мардикорик қилмаган.

xпресс мухбир: Aqayev uzb bilan yahshi chiqishardi. Shuning uchun uni yo'qotishdi. Bulardi hukumati uzbga qandaydir protiv. Qirg'izlar, qozoqlar o'zlarini milliy g'ururlarini ko'z qimoqchi bo'lishyapti ruslaga pahta qo'yib...

Nurmuhammad Ergeshov: Манимча додам анча қариб қолганга ўхшиди. Атамбаев бизга тегадиган гап этмаган-у саммитда...

Шерхон Каюмов: Президентларнинг яхши-ёмони бўлмайди! Оллоҳ назари тушган халққа бош бўлади. Kаримов ва Атамбаев ўртаcидаги муноcабат - дўcтона. Миллий адоватни тагига билиб- билмай олов қўйиш оқибати Cурия, Украина воқеаларига замин яратмаcмикин?. Азиз юртдош, огоҳ бўлинг!.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio