Тожикистон ва Хитой келишуви "уйғурларни хавф остига қўяди"

Тожикистон парламенти Хитой билан имзо чекилган экстрадиция келишувини бир овоздан тасдиқлади. Бу ҳақида AsiaNews хабар агентлиги маълум қилди.

Келишув муҳокамага қўйилишидан аввал Тожикистон Бош прокурори Юсуф Раҳмонов мазкур келишув Хитойда қўлга олинган тожикистонликларга ўз ватанларида жазо ҳукмини ўташга йўл очиб беришини айтди.

Бироқ, AsiaNews талқинича, бу келишув узоқ йиллардан бери хориждаги уйғур фаолларини овлаб келаётган Пекинга кўпроқ қўл келади.

Пекин аллақачон уйғур мусулмонларни тутиб Хитойга топшириш бўйича Марказий Осиё давлатлари билан келишувларга имзо чеккан. Хитойда бу уйғурлар одатда узоқ йиллик қамоқ жазолари ва ўлим жазосига ҳукм этилади.

Ҳозирда Хитойда 16 Тожикистон фуқароси, хусусан етти аёл жазо ҳукмини ўташмоқда. Улардан тўрт нафари, хусусан бир аёл ўлим жазосига ҳукм этилганлар.

Тожикистонда эса уч Хитой фуқароси қамоқ жазосини ўтамоқда. Бири жинсий зўравонлик, иккиси эса жамоат саломатлигига хавф солиш ва гиёҳванд моддаларни ташиш айби билан қамоққа олинган.

Халқаро ташкилотлар бу каби экстрадиция келишувларига кўпдан бери шубҳа билан ёндошиб келадилар.

Шинжон ҳудудида яшадиган мусулмон этник уйғурлар Хитой турмаларида қаттиққўл шароитларда сақланиши айтилади. Хитой ҳукумати уйғур фаолларни террорчиликда айблаб келади.

AsiaNews хабар қилишича, Хитой хориждаги уйғурларни қайтариб қаттиқроқ жазолаш мақсадида Марказий Осиё мамлакатлари билан экстрадиция битимларига имзо чекмоқда.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype – bbcuzbekradio