Қирғиз расмийлари: Мустафо Жамилев ушлаб турилгани англашилмовчилик

Image caption Мустафо Жамил Қрим ўғли ва Рефат Чубаровнинг Қримга киришлари тақиқланган.

Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги Қрим татарлари лидери Мустафо Жамилевнинг Бишкек аэропортида ушлаб турилгани борасида баёнот тарқатган.

Ундай айтилишича, Украина Олий Радаси депутати ва Қрим татарлари лидери Мустафо Жамилев билан Бишкекнинг "Манас" аэропортида юз берган ҳодиса англашилмовчиликдир.

Жаноб Мустафо Жамил Қрим ўғли билан бирга учиб келган Руслан Умеровнинг исми-шарифи ва туғилган йили Қирғизистонда қидирув эълон қилинган шахсники билан бир хил бўлиб чиққан.

"Чегара постида унинг фамилиядошига "соқчилик карточкаси" қўйилган. Хато туфайли уни бошқа одам деб қабул қилишган ва милиция таянч масканига етказганлар", дейилади Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати тарқатган хабарда.

Ички ишлар вазирлиги Мустафо Жамилев уч соат ушлаб турилгани ҳақидаги Facebookдаги хабарни рад этган.

Украинанинг Қирғизистондаги консуллиги аралашиши билан Руслан Умеров қўйиб юборилгани айтилган.

Қирғизистон Ички ишлар вазирлигига кўра, аэропортга келган Жиноят-қидирув бошқармасининг ходимлари "дарров масалани ҳал қилганлар, Рустам Умеров ярим соат ичида қўйиб юборилган".

"Украина Олий Радаси депутати Мустафо Жамилевни ҳеч ким ушлаб тургани йўқ ва унинг ушлангани ҳақидаги хабар ҳақиқатга тўғри келмайди. Милиция ходимлари юзага келган англашилмовчилик учун дарҳол меҳмонлардан кечирим сўраганлар", дейилади Ички ишлар вазирлиги хабарида.

Мустафо Жамил Қрим ўғли фикрича, бу англашилмовчилик эмас, Москвадаги "катта оға"нинг буюртмаси бўлган.

Қрим 2014 йил Россия томонидан аннексия қилинганидан кейин Қрим татарлари лидери Мустафо Жамил Қрим ўғли, Қрим татарлари Мажлиси раиси Рефат Чубаровнинг ўз ватанига киришлари тақиқлааб қўйилган.

Яқинда Қрим прокуратураси жаноб Чубаровга қарши жиноят иши қўзғатган, уни "Россия Федерацияси ҳудудий яхлитлигини бузишга чақириш"да айблашмоқда.

Жаноб Чубаровга нисбатан қидирув эълон қилинган.

Мустафо Жамил Қрим ўғли Бишкекка Оврўпо парламенти ассамблеясининг муҳожирликка бағишланган анжуманида қатнашиш учун борган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

Your contact details
Disclaimer

Бу мавзуда батафсилроқ