Қирғизистон Ёзувчилар уюшмаси собиқ раҳбарига огоҳ

Фото муаллифлик ҳуқуқи none

Қирғизистон Хавфсизлик Хизмати Давлат Қўмитаси телевизион дастур мобайнида қилган изҳороти учун Ёзувчилар уюшмасининг собиқ раҳбари Абдурахмон Олимбоевни огоҳлантирди.

Хавфсизлик Хизмати баёнотида айтилишича, 2014 йил 5 декабр куни Қирғизистон Республикаси Жамоатчилик Телевидениеси орқали "Тоолуктардын ток-шоусу" ("Тоғликларнинг ток-шоуси") номли кўрсатув намойиш этилган бўлиб, унда Абдурахмон Олимбоев мамлакатдаги қирғизларни "шер"ларга қолган миллат вакилларини эса "шоқол"ларга қиёслаган.

Шундан сўнг телекомания раҳбари махсус комиссия ташкил этган. Ушбу комиссия дастурда изҳор этилган фикрлар маҳкамада кўриладиган иш бўлиши мумкинлиги ҳақида хулосага келган.

Ҳозирда ушбу ток-шоуларни эфирга узатиш шу йил октябр ойига қадар тўхтатилган.

Қирғизистонда чоп этиладиган "МК Азия" рўзномасининг Бош муҳаррири Улуғбек Бобоқулов эса, расмийлар фақатгина у бу кўрсатув ҳақида мақола чоп этиб, унга эътиборни тортишга ҳаракат қилганидан сўнгина чора кўра бошлаганликларини айтади.

Улуғбек Бобоқуловнинг айтишича, Қирғизистон матбуотида айтилаётган кўплаб баҳсли изҳоротларга кўпда эътибор қаратилмайди.

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

Skype - bbcuzbekradio